Ҳуманс иши: суд таркиби ўзгарди, жараён қайтадан бошланди

Ҳуманс иши: суд таркиби ўзгарди, жараён қайтадан бошланди
Миробод туманлараро фуқаролик ишлари судида Ҳуманс компанияси устидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Компания ўзбекистонликларнинг пластик карталаридан миллионлаб пуллар ечиб олингани сабабли жамоатчилик эътиборини тортган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2026-йил бошида ўзбекистонлик инвесторлардан бири ҳам компания раҳбариятини судга берган. У 12 миллион доллар инвестиция эвазига ваъда қилинган 66 фоизлик улушни талаб қилмоқда.
Ҳуманс раҳбари Владимир Добринин Ўзбекистон судига ишончсизлик билдирган ва бу унинг вакиллари орқали судда бир неча бор таъкидланган эди. Бироқ, ўша пайтда мамлакат судига ишончсизлик билдирган Добринин давлат судига илтимоснома киритди.
Вақт ўтиб, ушбу ишни кўриб чиқаётган судялар таркиби ўзгарди. 24-июл куни Миробод туманлараро фуқаролик ишлари судида судя Шамсиев бощилигидаги янги таркиб ишни қайтадан кўриб чиқишни бошлади.
Даъвогарнинг адвокати Шерзод Абдулқосимовнинг сўзларига кўра: “Хабарингиз бор, даъво аризамизни кўрган судя бошқа суд ташкилотига ўтиши муносабати билан, Фуқаролик процессуал кодекси бўйича бошқа судя тайинланди. Фуқаролик процессуал кодекси бўйича янги таркиб судни қайтадан кўришни бошлайди. Бугунги кунда биз томондан, яъни даъвогар Максим Сдитанов томонидан киритилган ариза бўйича нутқ эшитилди”.
Шунингдек, Абдулқосимов ИТ соҳасида машҳур бўлган, масофавий дастурларни сақлайдиган булутли провайдерларга мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси суди номидан, Максим Сдитановнинг аризаси бўйича суд мажлиси давомида суд томонидан, СуперАпп номли дастурига эътирози борлигини инобатга олган ҳолда судга ариза киритилганини маълум қилди. У суд ишни кўриб чиққунига қадар ушбу дастурга тақиқ қўйишни, уни учинчи шахсларга бегоналаштириш, йўқ қилиш ёки ўчириб ташлашни олдини олиш мақсадида иловага тақиқ солишни сўраб мурожаат йўллади.
Абдулқосимовнинг билдиришича, ҳозирги кунда дунёнинг етакчи технологик компаниялари ва бошқа булутли провайдерларга, яъни 32 та ташкилотга мурожаат қилинган. У барчани Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган суд қарорининг бажарилишига чақирди.
“Ҳозир рақамли платформага кирсангиз илова эгаси сифатида Ҳуманс Лисенсе кўрсатилган. Лекин Ҳуманс Лисенсе фаолияти тўхтатилган. Шунинг учун буни инобатга олиб, суд кўриб чиқилгунга қадар иловага ъбанъ қўйишни сўрадик. Ишлатиб турган иловамизни йўқотиб юбормасин деган маънода суддан шу ажримни олганмиз”, деди адвокат.
Даъвогарнинг адвокати қидирувдаги Владимир Добрининнинг судда қатнашмаётгани, ҳеч бўлмаганда бу ишда юридик вакилларининг ҳам иштирок этмаётганини унинг судда айтадиган айтарли гапи йўқлиги ва ўзини оқлайдиган бирон бир далилларга эга эмаслигига йўйди.
“Добринин судга қатнашмаётган бўлса, унда судга гапирадиган ҳеч қандай ҳолати йўқ деб ўйлайман. Агарда ҳақиқатан ҳам Максим Сдитанов томонидан берилган даъво аризаси нотўғри бўлса ёки бераётган далиллари номақбул бўлса, Владимир Добрининнинг қўлида бошқа далиллар бўлса, ўйлашимча у аллақачон судда қатнашган бўларди”, деди Абдулқосимов.
Энг сўнгида даъвогар вакили Добрининга мурожаат қилиб, уни судда қатнашишга чақирди.
“Жаноб Добринини судда қатнашишга чақиряпмиз. Кела олмайдиган бўлсангиз, видеоконференсия орқали қатнашинг. Бўлмаса, юридик вакилларингиз бор, улар сизнинг номингиздан судга иштирок эцин. Улар ҳам Ўзбекистонга кела олмайдиган бўлса, Олий суд томонидан бунга ҳам имконият яратилган. Худди шу масала бугун муҳокама қилинди. Суд томонидан шундай ҳуқуқ борлиги айтиб ўтилди. Бундан ташқари, янги суд таркиби томонидан Владимир Добрининнинг шахсий электрон почтасига чақирув қоғози жўнатилиши билдирилди”, деди адвокат.

