Маҳаллий

Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди.

Шарк Милк Продустънинг икки таъсисчиси, директори ва тўрт нафар ходими, шунингдек, яна тўртта компания директорлари 2025 йил сентабр ойида Тошкент вилояти боғчаларида 1922 нафар боланинг заҳарланишида айбли деб топилди. Суд ҳукми билан, судланувчилардан уч нафари 3,5 йилга, яна уч нафари 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди; 5 кишига 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди..

Тошкент вилояти боғчаларида содир бўлган оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди. "Шарк Милк Продуст" компаниясининг икки таъсисчиси, директори ва тўрт нафар ходими, шунингдек, яна тўртта компания директорлари 2025 йил сентабр ойида Тошкент вилояти боғчаларида 1922 нафар боланинг заҳарланишида айбли деб топилди. Суд ҳукмига кўра, судланувчилардан уч нафари 3,5 йилга, яна уч нафари 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди; 5 кишига эса 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

2025 йил сентабр ойида Тошкент вилояти боғчаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши бўйича суд жараёни якунланди.

Бугун, 14 июл куни жиноят ишлари бўйича Бўка туман суди 11 нафар судланувчини Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан айбли деб топди.

Суд ҳукмига кўра, қуйидаги шахслар 3,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди:

Р.О. (эркак, 1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Шарк Милк Продуст” МЧЖ директори)

А.С. (эркак, 1987 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, “Шарк Милк Продуст” МЧЖ бош технологи)

Р.Х. (эркак, 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Шарк Милк Продуст” МЧЖ технологи).

Қуйидаги шахслар 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди:

С.С. (эркак, 1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Шарк Милк Продуст” МЧЖ таъсисчиси ва сотув бўлими менежери)

Ф.О. (эркак, 1990 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Шарк Милк Продуст” МЧЖ таъсисчиси ва директори ўринбосари)

М.Н. (эркак, 1991 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Шарк Милк Продуст” МЧЖ технологи ёрдамчиси)

Қуйидаги шахсларга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди:

Ж.Х. (эркак, 1993 йилда Бухоро вилоятида туғилган, “Говернесс Бусинесс” МЧЖ директори)

И.С. (эркак, 2000 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, “Иннаватион Оуцоурсинг Сервисе” МЧЖ директори)

Б.Р. (эркак, 1992 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, “Нишон инвест” МЧЖ директори)

Ф.Д. (эркак, 1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Киндер Гарден Гроуп” МЧЖ директори)

Д.Қ. (аёл, 1997 йилда Тошкент вилоятида туғилган, “Шарк Милк Продуст” МЧЖ лаборанти).

Суд ҳукми билан судланувчиларга Жиноят кодексининг 45-моддасига асосан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш белгиланди.

Биринчи инстансия судининг ҳукми устидан шикоят берилиши ёки протест келтирилиши мумкин.

2025 йил 26 сентабр куни Бўка, Пискент, Оққўрғон, Қуйи Чирчиқ, Бекобод туманлари, Нурафшон ва Олмалиқ шаҳридаги бир қатор мактабгача таълим муассасаларида жами 2 мингга яқин тарбияланувчининг оммавий заҳарланиши рўй берганди.

Тергов материалларига кўра, 2025 йил 24-27 сентабр кунлари Бўка туманида 540 нафар, Пискент туманида 529 нафар, Оққўрғон туманида 469 нафар, Олмалиқ шаҳрида 287 нафар, Нурафшон шаҳрида 113 нафар, Бекобод туманида

toshkentjinoyatsanitariyabolalarsudzaharlanishshark milk producthukm