Маҳаллий

Гулираъно Қосимованинг ишдан бўшатилиши ноқонуний деб топилди. У ишга тикланади

Суд Гулира&рсқуо;но Қосимова да&рсқуо;восини қаноатлантириб, уни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқни ноқонуний деб топди. Собиқ мактаб директори иш жойига тикланади ва&нбсп;ишсиз юрган уч ой&нбсп;учун иш ҳақи тўланади. Аввалроқ унга ҳужум қилиш билан боғлиқ иш бўйича туман ИИБ икки собиқ раҳбари судланганди.

Гулираъно Қосимованинг ишдан бўшатилиши ноқонуний деб топилди ва у аввалги иш жойига тикланади. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди, Фурқат тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳақоратланган ва калтакланган Гулираъно Қосимованинг ишдан бўшатилишини ноқонуний деб белгилади. У ишга қайтади ва мажбурий ишсиз юрган уч ой давомида иш ҳақини ундиришга қарор қилинди. Ўзбекистон Олий суди Қосимованинг мурожаатини акс эттирган видеони эълон қилди.

Гулираъно Қосимова, ишдан ноқонуний бўшатилганини таъкидлаб, судга мурожаат қилган. Суд унинг даъвосини қаноатлантириб, ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқни ноқонуний деб топди.

“Суд, шунингдек, менинг фойдамга мажбурий ишсиз юрган даврим учун уч ойлик иш ҳақини ундириш ва аввалги иш жойимга тиклаш ҳақида қарор чиқарди”, — деди у.

Қосимованинг сўзларига кўра, сўнгги бир йил ичида унинг суд тизимига муносабати ўзгарган.

“Бир йил олдин менда судга ишончсизлик ҳозиргига нисбатан қайсидир маънода бўлган. Лекин ҳозирги вақтда мен судларга тўлақонли ишонишимнинг асл сабаби, бу менинг бошимдан ўтказган ҳолатларимдир”, — деди у.

Аёлнинг сўзларига кўра, шу вақт ичида унга оид жиноят иши, маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги фуқаролик иши ва энди меҳнат низоси судларда кўриб чиқилди.

“Жиноят суди дейсизми ёки маънавий зарар бўйича фуқаролик суди дейсизми, ёки меҳнат қонунчилиги бўйича судларимизми — ҳаммаси фақатгина одиллик билан, якдиллик билан кўриб чиққанига мен шахсан гувоҳман”, — деди Қосимова.

У, шунингдек, ишларини кўришда иштирок этган судялар, Олий суд ва Фарғона вилояти судларига миннатдорлик билдирди.

Гулираъно Қосимова аввал Фарғона вилоятидаги мактаб директори бўлиб ишлаган. Унинг айтишича, можаро йўл-транспорт ҳодисасида жабрланган турмуш ўртоғининг операцияси учун қарз сўраш мақсадида туман солиқ инспексияси раҳбари ҳузурига борганидан кейин бошланган. Шу вақт хонага фуқаролик кийимидаги бир неча тезкор ходим кириб келган.

Қосимованинг таъкидлашича, ИИБ ходимлари уни калтаклаган, ечинтирган ва таҳқирлаган. Унинг фикрича, бу ҳаракатлар туман солиқ инспексияси раҳбарини обрўсизлантириш учун амалга оширилган. Шунингдек, у ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган “ушланиб қолгани” ҳақидаги хабарда ҳам бир қатор номувофиқликлар борлигини билдирган.

Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, ИИВнинг собиқ раҳбари (1991−2006-йиллар) Зокиржон Алматов бу ҳолатга муносабат билдириб, “Биз ўзидан кетиб қолган бундай раҳбарларни асло кечирмаймиз”, — деган эди. Сенат аввалроқ ушбу ишни назоратга олганди.

2025-йил ноябр ойида жиноят ишлари бўйича Қувасой тумани суди ҳукми билан Фурқат тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи Акмал Хўжаев ва унинг биринчи ўринбосари Жасур Расулов тўрт йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Улар, шунингдек, уч йил муддатга ИИВ тизими ва давлат иштирокидаги ташкилотларда лавозим эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Суд уларни инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш, турар жой дахлсизлигини бузиш,

o‘zbekistongulira’no qosimovaishga tiklanishnoqonuniy bo‘shatilishsud qaroriiib xodimlarikiberbullyingfuqarolik ishi