Туркманистонда 6 нафар бола ва уларнинг отаси ўлими ортидан Ўзбекистон СИМ карталарига рейд бошланди

Туркманистонда 6 нафар бола ва уларнинг отасининг о'лими ортидан Ўзбекистон СИМ карталарига қарши рейдлар бошланди. Ўзбекистон алоқа операторларининг СИМ карталаридан фойдаланаётган фуқароларни аниқлаш мақсадида рейдлар о'тказилмоқда, деб хабар берди “Озодлик” радиоси.
Ўзбекистон билан чегарадош Тошҳовуз вилоятининг 60 дан ортиқ аҳоли пунктларида яшовчи фуқаролар текширилмоқда. Хусусан, сўнгги бир неча кун ичида Диовар қишлоғида ўнта оиланинг Ўзбекистон СИМ карталари мусодара қилинган.
Ба'зи ҳолларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қат'ий огоҳлантириш бериш билан чекланмоқда. Масалан, одамлар вақт ўтказиш мақсадида интернетга кираётганини тушунтирганда ёки гумонланувчиларнинг жаримани тўлашга қурби етмаслиги ма'лум бўлганда шундай йўл тутилмоқда.
Бироқ кўп ҳолларда хорижий алоқа хизматларидан фойдаланганликда айбланганларга 50 минг манат (расмий курс бўйича 14,3 минг доллар, қора бозор курси бўйича эса 2,5 минг доллардан сал кўпроқ) миқдорида жарима ёки қамоқ жазоси билан таҳдид қилинмоқда. “Бунга шу каби ҳаракатларнинг хорижий давлат фойдасига жосуслик сифатида баҳоланиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда”, дейилади хабарда.
Журналистлар билан суҳбатлашган чегараолди ҳудудлари аҳолисининг аксарияти Ўзбекистон алоқа операторлари тармоғига уланган мобил алоқа ва Ви-Фи роутерлардан фойдаланишни афзал кўришини билдирди. Чунки Туркманистон компаниялари сигнали кучсиз ёки улар орқали интернетга киришнинг мутлақо имкони йўқ.
Фойдаланувчилардан бирининг сўзларига кўра, Ўзбекистон мобил операторларининг интернет тезлиги Туркманистонникидан 300 баравар юқори. “Ҳукуматимиз фуқароларни сифатли алоқа билан таъминлай олмайди, у фақат буни бостириши ва блоклаши мумкин”, деди чегара ҳудудида яшовчи фуқаролардан бири.
Шу боис Ўзбекистонга иш юзасидан тез-тез бориб турадиган туркманистонликлар у ердан СИМ карта ва роутерлар олиб келади. Ишбилармон аҳоли эса ҳамқишлоқларига хорижий операторга уланиш хизматини 200 манатга (расмий курс бўйича 57 доллар, қора бозор курси бўйича эса 10 доллар) сотади. Шунингдек, ускуналарни рўйхатдан ўтказишда ёрдам беради. Энг оммабоп тармоқлар эса Узтелесом ва Уселл ҳисобланади.
Тахминларга кўра, Тошҳовуз вилоятида бир эркак ўзининг олти нафар фарзандини ва ўзини отиб ўлдиргани ҳақидаги хабар интернетда тарқалиши полициянинг Ўзбекистон СИМ карталарига “ов” бошлашига сабаб бўлган. Гўёки бу фожиа ҳақидаги хабарлар айнан қўшни давлат операторлари тақдим этган мобил интернет орқали тарқатилгани айтилмоқда.
Туркманистонда эркак 6 нафар боласи ва ўзини отиб ўлдирди.
Шу билан бирга, кучишлатар тузилмаларда Ўзбекистон СИМ карталарини масофадан кузатишга қодир махсус ускуналар мавжуд эмас. Шунинг учун қоидабузарларни аниқлашда улар ўз ходимларини жалб қилмоқда.

