Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун.
Бундан роппа-роса ўн йил аввал, 2016 йил 15 июл куни Туркияда ҳарбийлар гуруҳи президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳокимиятини ағдаришга уринган эди. Муваффақияциз якунланган бу тўнтариш нафақат мамлакат сиёсий тизимини, балки давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизими ва жамият ҳаётини ҳам тубдан ўзгартирди..

Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун.
2016 йил 15 июл куни, роппа-роса ўн йил аввал, Туркияда ҳарбийлар гуруҳи президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанни ҳокимиятдан ағдаришга ҳаракат қилди. Ушбу муваффақияциз тўнтариш нафақат мамлакат сиёсий тизимини, балки давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизими ва жамият ҳаётини ҳам жиддий ўзгартирди.
Ўша оқшомда, 15 июлда, Анқара ва Истанбул каби йирик шаҳарлар кўчаларида танклар ҳаракатлана бошлади, ҳарбий самолётлар эса пойтахт осмонида парвоз қилди. Ҳарбийлар Европа ва Осиёни боғловчи Босфор кўпригини тўсиб қўйишди, Анқарадаги парламент биноси эса бомбардимон қилинди.
Бир неча соатлик сукутдан сўнг, президент Ражаб Тоййиб Эрдўған телевидение орқали видеомурожаат қилиб, аҳолини кўчаларга чиқишга ва тўнтаришга қарши курашишга чақирди. Натижада, давлат тўнтаришига уриниш муваффақияцизликка учради.
Туркия ҳукумати ушбу воқеалар учун масъулиятни АҚШда яшовчи уламо Фатҳуллоҳ Гулен ҳаракатига юклади. Эрдўғаннинг аввалги яқин сиёсий иттифоқчиси бўлган Гулен ва унинг тарафдорлари бу айбловларни рад этишди. Шунга қарамай, тўнтаришдан сўнг Гулен ҳаракати террористик ташкилот деб эълон қилинди ва унинг минглаб тарафдорлари давлат тизимидан четлатилди.
Ҳозирги кунда 15 июл Туркияда миллий хотира куни сифатида нишонланади. Аввал Босфор кўприги деб аталган иншоотга «15 июл шаҳидлари кўприги» номи берилди. Расмий маълумотларга кўра, тўнтаришга уриниш вақтида 253 киши ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти тинч аҳоли вакиллари эди.
Тўнтаришга уринишдан олти кун ўтиб, мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилди. Дастлаб уч ойга белгиланган ушбу режим етти марта узайтирилиб, фақат 2018 йил июлида бекор қилинди. Бу давр мобайнида президент асосан фавқулодда фармонлар орқали мамлакатни бошқарди.
Расмий маълумотларга кўра, 2016–2025 йиллар оралиғида Гулен ҳаракати билан алоқадорлик гумони билан қарийб 390 минг киши ушланган, улардан 113 минг нафари қамоққа олинган. Шунингдек, 125 мингдан ортиқ давлат хизматчиси ва ҳарбий ишдан бўшатилган, 2 761 та муассаса, жумладан, мактаблар, жамоат ташкилотлари, жамғармалар ва оммавий ахборот воситалари фаолияти тугатилган. Тўнтаришга алоқадорликда айбланган 4 130 киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Сиёсацҳунос Эрсин Калайжиўғлининг фикрича, фавқулодда ҳолат расман бекор қилинган бўлса-да, унинг бошқарув услуби давлат тизимида сақланиб қолган. У таъкидлашича, президент фармонларининг кенг қўлланиши Туркияда ҳокимиятнинг юқори даражада марказлашувига олиб келган.
2017 йилда ўтказилган конституциявий референдум эса мамлакат бошқарув тизимини тубдан ўзгартирди. Туркия парламент республикасидан президентлик республикасига ўтди, бош вазир лавозими тугатилди ва президент ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилди.
Бу ўзгаришлар мухолифат стратегиясига ҳам таъсир қилди. Президентлик сайловларида ғалаба қозониш учун мутлақ кўпчилик овоз талаб қилиниши сабабли мухолифат партий

