Туркияда Нетаняхуга халқаро қидирув эълон қилинди

Туркияда Нетаняху учун халқаро қидирув эълон қилинди
Истанбул Жиноят ишлари бўйича 11-олий суди Сумуд флоти ишига доир Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Суд ҳужжатларида унга қарши бир қатор оғир айбловлар қўйилган. Бу ҳақда Ҳалк ТВ хабар берди.
Ушбу иш доирасида Нетаняху ва бошқа судланувчиларга нисбатан халқаро ҳуқуқ ва Туркия Жиноят кодекси асосида жиддий айбловлар илгари сурилган. Прокурор томонидан тайёрланган айблов хулосасида қуйидаги жиноятлар бўйича иш очилгани кўрсатилган:
- инсониятга қарши жиноят;
- геноцид жинояти;
- мол-мулкка зарар етказиш;
- талончилик;
- қасддан баданга шикаст етказиш;
- қийноққа солиш;
- транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилиш;
- одам ўғирлаш ёки асирга олиш;
- шахсни эркинликдан маҳрум қилиш.
Нетаняхунинг халқаро қидирувга берилиши унинг суд мажлисларида иштирок этишини таъминлаш мақсадида амалга оширилган. Мазкур иш бўйича суд жараёни Истанбул судида давом этади.
Аввалроқ Путин ва Нетаняхуни ҳибсга олишга буйруқ берган Халқаро жиноий суд прокурори лавозимидан четлатилгани ҳақида маълумот берилган. У 2024-йилнинг ноябр ойида Исроил бош вазирини ҳибсга олишга буйруқ берган.

