Сиёсат

Германияда ҳарбий хизматдан бош тортаётганлар сони кескин ортди

Германияда ҳарбий хизматдан бош тортиш ҳолатлари кескин ошди. Бу ҳақда Оила ва фуқаролик жамияти ишлари бўйича федерал идоранинг ма'лумотларига асосланиб Деуцче Велле хабар берди. Йил бошидан 30-июнгача ушбу идорага 5 862 та шундай ариза келиб тушган. Таққослаш учун, 2025-йилда бу кўрсаткич 3 867 тани, 2024-йилда эса 2 998 тани ташкил этган. 2011-йилда мажбурий ҳарбий хизмат тўхтатилгандан сўнг, 4 348 киши армияга боришни рад этган эди.

Хавфсизлик соҳасидаги мураккаб вазият ва 1-январдан кучга кирган армияга чақирув ислоҳоти хизматни рад этишнинг асосий сабаблари ҳисобланади. 2027-йил 1-июлдан бошлаб барча 18 ёшли йигитлар, ҳатто ўз ихтиёри билан хизмат қилишни хоҳламасалар ҳам, ҳарбий хизматга яроқлилик тоифасини аниқлаш учун мажбурий тиббий кўрикдан ўтишга мажбур бўлади.

Шунингдек, 2011-йилда тўхтатилган мажбурий хизмат мамлакат парламенти қарори билан яна қисман тикланиши мумкин. Агар зарур миқдорда кўнгиллиларни йиғиш имкони бўлмаса, “зарурат туфайли” тизимини ишга тушириш режалаштирилмоқда. 2035-йилга бориб амалдаги ҳарбий хизматчилар сонини 186 мингдан 260 минг нафарга етказиш режалаштирилган. Ҳарбий хизматдан бош тортиш тўғрисидаги аризани нафақат ҳали хизматни ўтамаганлар, балки захирадагилар ва амалдаги ҳарбий хизматчилар ҳам топшириши мумкин.

Бундан ташқари, илгари хизматдан бош тортиш тўғрисида ариза бериб, кейинчалик уни қайтариб олганлар ҳам мавжуд. Масалан, ўтган йили 781 та, жорий йилнинг биринчи чорагида эса 233 та шундай ҳолат кузатилган. ГФР армиясига мамлакатнинг НАТО олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажариш учун 80 мингга яқин аскар етишмаяпти.

xavfsizliknatogermaniyaharbiy xizmatbosh tortisharizaislohotmajburiy xizmat