Маҳаллий

Тошкентдаги икки ҳолатда йирик миқдорда наркотиклар ушланди

Қарийб 3,2 кг наркотик моддалар мусодара қилинди. ​«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаладан олинди. ​Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани ҳудудида ҳаракатланаётган «Гентра» русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда,...

Тошкентда икки ҳолатда катта миқдорда наркотик моддалар ушланилди

Қарийб 3,2 кг наркотик моддалар мусодара қилинди.

«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаладан олиб қўйилди.

Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани ҳудудида ҳаракатда бўлган «Гентра» русумли автомашина тўхтатилиб, текширилганда, унда Яшнобод туманида яшовчи 1998 й.т. икки фуқаро борлиги аниқланган. Текширув жараёнида автомашина салонидан бир нечта зип пакетларга қадоқланган оч сариқ рангли кукунсимон моддалар топилди.

Кейинчалик тезкор тадбир давом эттирилиб, улар муқаддам яшириб қўйган жойда ва ижарага олинган хонадонда ҳам кукунсимон моддалар, электрон тарозилар ва қадоқлашда фойдаланиладиган воситалар мавжудлиги аниқланган.

Экспертиза хулосасига кўра, мусодара қилинган моддалар 1,2 кг «героин» ва 100 гр «мефедрон» гиёҳвандлик воситалари эканлиги маълум бўлди.

Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур фуқароларнинг иккаласи ҳам аввалги марта айнан наркотик моддалар билан боғлиқ жиноят учун судланган шахслар ҳисобланади.

Бошқа бир ҳолатда эса Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи 1982 й.т. муқаддам судланган фуқаронинг яшаш хонадонидан 47 гр «гашиш» ва 34 гр «опий» ушланилди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, уни наркотик моддалар билан таъминлаб келган Олмазор туманида яшовчи 1980 ва 1985 йилларда туғилган икки фуқаро ушланиб, уларнинг автомашиналари ва яшаш хонадонларидан жами 1,8 кг «гашиш» ва 12 гр «опий» моддаси олинди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича наркосавдогарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

toshkentjinoyatgiyohvandliknarkotiklardxxmusodaragashishgeroin