Тошкентда электр тармоғи ходими иш вақтида нарвондан йиқилиб, вафот этди
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида электр тармоғи ходими иш вақтидаги бахциз ҳодиса оқибатида вафот этди. Дастлабки ма&рсқуо;лумотларга кўра, у&нбсп;нарвондан тушаётганда йиқилиб, боши темир конструксияга урилган. Ҳодиса юзасидан прокуратура терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Тошкентда электр тармоғи ходими иш вақтида нарвондан йиқилиб, вафот этди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида электр таъминоти корхонаси ходими иш жараёнида содир бўлган бахциз ҳодиса натижасида вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.
Ҳодиса 9-июл куни рўй берган. Дастлабки маълумотларга кўра, 27 ёшли ходим электр тармоғидаги носозликни бартараф этгач, нарвондан пастга тушаётган пайтида йиқилиб кетган. Оқибатда унинг боши темир конструкцияга тегиб, жароҳат олган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиевнинг сўзларига кўра, ходим шифохонага олиб борилган, аммо шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, вафот этган.
Унинг таъкидлашича, ҳодиса юзасидан махсус буйруқ чиқарилган бўлиб, ҳозирда корхона масъуллари ва ваколатли органлар иштирокида бахциз ҳодисанинг сабаблари ўрганилмоқда.
Ҳодиса жойи туман прокуратураси ходимлари ва тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳозирда Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якунлари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Аввалроқ Тошкентнинг Яшнобод туманида 25 ёшли йигит бетон плита босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлган эди. Бу бахциз ҳодиса қурилиш обьектида иш вақтида содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2026-йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 447 та бахциз ҳодиса рўй бериб, 494 нафар ходим жабрланди, 137 нафари ҳалок бўлди. Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри ва вилояти, соҳалар кесимида эса саноат ва қурилиш тармоқлари бахциз ҳодисалар сони бўйича етакчилик қилди.

