Маҳаллий

Тошкентда коттеж савдоси ортидаги товламачилик фош қилинди

Тошкент вилоятидаги коттеж уй савдоси билан боғлиқ товламачилик ҳолати фош этилди. Тергов маълумотларига кўра, икки ака-ука уй учун келишилган маблағнинг қолган қисмини тўлашдан бош тортиб, мулк эгасини қўрқитиш орқали унга босим ўтказган.

Тошкентда коттеж олди-сотдиси билан боғлиқ товламачилик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда маълум бўлди.

Аниқланишича, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1979-йилда туғилган, аввал судланган шахс ва унинг 1988-йилда туғилган укаси маҳаллий фуқарога тегишли Тошкент туманидаги коттежни 66 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишган.

Дастлаб улар уй эгасига 30 минг АҚШ долларини тўлаб, қолган 36 минг долларни олти ой ичида беришга ваъда беришган. Шундан сўнг, 2022-йил май ойида коттеж 1976-йилда туғилган акаси номига нотариал тартибда расмийлаштирилган.

Бироқ, тергов маълумотларига кўра, кейинчалик ака-ука қолган 36 минг АҚШ долларини тўлашдан бош тортган. Шунингдек, улар уй эгаси пулни талаб қилган тақдирда унга нисбатан тазьиқ ўтказиш билан таҳдид қилган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчилар қўлга олинди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур иш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

toshkentjinoyat ishikottej savdositergovdxxtovlamachilikfiribgarlikiibb