Маҳаллий

Тошкентда ижарага машина олиб, хавфли манёврлар қилган 17 ёшли йигит ушланди

Тошкентда ижарага олинган автомобилда хавфли манёврлар қилган 17 ёшли ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.

Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида ижарага олинган Монза русумли автомобилда хавфли ҳаракатлар содир этиб, уларни ижтимоий тармоқларга жойлаган ҳайдовчи аниқланди. Маълум бўлишича, 17 ёшли йигит ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ва ҳеч қандай ҳужжациз автомобилни ижарага олган. У пойтахт кўчаларида, хусусан, Қорасув ва ТТЗ йўналишларида қалтис манёврлар қилган.

Қоидабузар йигитнинг сўзларига кўра: "Машинада ҳеч қанақа ҳужжатим бўлмаган, "права"м йўқ. Ўзим 17 ёшдаман ва бунақа ҳайдаш шунчаки қизиқиш бўлган. Барибир яширинаман деб ўйласанглар ҳам, юзи ёки машина рақами тушмаса ҳам, барибир топилар экан. Бунга қонуний чора кўрилади".

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ қидирув бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди. Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-прим 10-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ИИО ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмасдан хавфли манёврлар билан ҳаракатланган Собалт автомобили ўқ узиш орқали тўхтатилган эди.

iibbjarimayo'l harakati qoidalarihaydovchilik guvohnomasixavfli manyovrlarijaraga mashinavoyaga yetmagan haydovchitoshkent