Дунё

“Толибон” Нангарҳор вилоятида 72 гектар ерни тортиб олди

“Толибон” Нангарҳор вилоятида 72 гектардан ортиқ ерни мусодара қилди

Афғонистоннинг “Толибон” маъмурияти Адлия вазирлиги Нангарҳор вилоятида 179 акр (72,4387 гектар) майдонни ўз назоратига олганини эълон қилди. Бу ҳақда Ҳашт-э Субҳ Даилй нашри хабар берди.

Вазирлик ушбу маълумотни 6-август куни ўзининг Фасебоок саҳифасида жойлаштирди. Хабарда айтилишича, ушбу ер Нангарҳор вилоятининг Сурх Род туманидаги Кашк ҳудудида жойлашган.

“Толибон”нинг таъкидлашича, ерга оид ҳужжатлар Эгаллаб олинган Амирлик ерлари бўйича махсус суд томонидан кўриб чиқилган. Қонуний тартиб-таомиллардан сўнг ер вазирлик тасарруфига ўтказилган.

Ҳокимиятга қайтганидан бери “Толибон” Афғонистон бўйлаб кўплаб ер майдонлари ва турар жой ҳудудларини тортиб олди. Улар бу ерлар Ислом Амирлигига тегишли эканини даъво қилади. Бироқ кўп ҳолатларда “Толибон”нинг эгалик қилиш ҳақидаги даъволари маҳаллий аҳоли ва ер эгалари томонидан эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Аввалроқ икки ҳафта ичида 100 мингдан ортиқ афғонистонлик Эрон ва Покистондан ўз ватанига қайтиб келгани ҳақида хабар берилганди.

tolibonland seizureafghanistanland disputesnangarhorproperty rights