Маҳаллий

Тоғли ва чегара олди ҳудудларига ташриф тартиби соддалаштирилади

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари икки ой муддатда маҳаллий аҳоли ва хорижий туристлар учун талаб қилинадиган махсус рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 10 кун муддатда олиш имкониятини жорий қилади.

Тоғли ва чегара ҳудудларига бориш тартиби енгиллаштирилади.

Туризм қўмитаси томонидан тайёрланган қарор лойиҳасига кўра, йўриқчи-йўл бошловчиларни тайёрлаш дастури ишлаб чиқилади. Малака ошириш ва сертификатлаш тизими жорий этилиб, ўқув дастурлари Халқаро алпинизм ва тоғга чиқиш федерацияси, Халқаро тоғ йўлбощилари уюшмалари иттифоқи ва Халқаро тоғ гидлари уюшмалари федерацияси стандартлари асосида шакллантирилади.

Ихтисослаштирилган ўқув курслари Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ташкил этилиши режалаштирилган.

Лойиҳада тоғли ва чегара олди ҳудудларига ташриф тартиби сезиларли даражада соддалаштирилмоқда. Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари икки ой муддатда маҳаллий аҳоли ва хорижий туристлар учун талаб қилинадиган махсус рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 10 кун муддатда олиш имкониятини жорий қилади.

uzbekistanpermitstourismcertificationmountain regionsborder areastour guidestraining programs