Туризм қўмитаси ва Парашют федерацияси ҳамкорликни муҳокама қилди
Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Ўзбекистон парашют спорти федерацияси раиси Алексей Боршук билан учрашув ўтказди.

Туризм қўмитаси ва Парашют федерацияси ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилди.
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси раҳбари Абдулазиз Аққулов Ўзбекистон парашют спорти федерацияси раҳбари Алексей Боршук билан учрашди.
Музокаралар давомида мамлакатда экстремал ва саргузашт туризмини ривожлантириш, бу соҳада янги туристик маҳсулотлар яратиш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, ҳозирда парашютдан сакраш машғулотлари Сирдарё туманидаги "Сирдарё марказий" майдонида ўтказилмоқда. Қулай иқлим шароитлари, узоқ парвоз мавсуми ва мавжуд инфратузилма Ўзбекистонни экстремал туризмни ривожлантириш учун истиқболли йўналишлардан бирига айлантирмоқда.
Учрашувда хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун парашют туризми хизматларини янада оммалаштириш, халқаро мусобақалар ва фестивалларни ташкил этиш орқали ҳудудларнинг туристик жозибадорлигини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, соҳани ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш ва экстремал туризмни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар юзасидан федерация томонидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилишига келишиб олинди.

