Маҳаллий

Қирғиз-тожик чегарасида чегара белгиларини ўрнатиш бошланди (фото)

Қирғиз-тожик чегарасида чегара белгиларини ўрнатиш жараёни бошланди (фото)

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш доирасида чегара белгиларини ўрнатиш жараёни бошланганлиги ҳақида 24.kg хабар берди.

Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат чегараларининг туташиш нуқтасида тўртта чегара устуни ўрнатилди. Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасининг умумий узунлиги 1 минг 8,14 километрни ташкил этади, бу ерда нейтрал мақомга эга бўлган ер участкалари периметрининг умумий узунлиги 14,07 километрни ташкил этади.

Фото: Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси

2002-йил декабр ойида бошланган давлат чегарасини делимитация қилиш жараёнининг тўлиқ якунланиши икки қўшни давлат ўртасидаги муносабатларда тарихий ютуқ бўлиб ҳисобланади. 2025-йил 13-март куни Бишкек шаҳрида икки давлат раҳбарлари Қирғизистон—Тожикистон давлат чегараси тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

Ҳужжат имзолангандан сўнг, қўшма Қирғизистон—Тожикистон демаркация комиссиясининг ищи гуруҳлари тузилиб, улар давлат чегараси чизиғини белгилаш бўйича амалий тадбирларни бошладилар.

Демаркация ишлари бошланганидан буён давлат чегарасининг қарийб 416 километр масофасида қўшма дала тадқиқотлари ўтказилди. Шунингдек, Қирғизистоннинг Боткен ва Лайлак туманлари ҳамда Тожикистоннинг Суғд вилояти билан чегарадош туманларида 1627 та чегара белгиси (1954 та чегара устуни)нинг дастлабки координаталари ва ўрнатиш жойлари аниқланган.

Фото: Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси

Фото: Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси

Фото: Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси

Фото: Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси

Фото: Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси

Фото: Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси

Январ ойида Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тожикистон билан йиллар давомида давом этган чегара можаросига ечим топилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг муҳим ва ҳал қилувчи рол ўйнаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, айнан Шавкат Мирзиёев можаронинг янада чуқурлашиб, минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид солишининг олдини олиш учун икки давлат раҳбарларини фаол равишда юзма-юз мулоқотга чорлаган.

“Саммитларда ва учрашувларда биринчи бўлиб Тожикистон раҳбарига ъкелинг, ўтириб чегара масаласини гаплашиб олайликъ деб айтдим. Аввалига у бунга рози бўлмади. Иккинчи бор учрашганимизда эса Тожикистон томони чегара масаласини муҳокама қилишга розилик билдирди. Шу ўринда алоҳида таъкидлашим керакки, бунда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўрни жуда катта бўлди. У киши ъмуаммоларни ҳозир, шу ернинг ўзида ҳал қилишингиз керак, кейин имкон бўлмаслиги мумкин. Ён беришга бориш заруръ, деб маслаҳат берди. Шундан сўнг икки раҳбар бир стол атрофида ўтириб, чегара муаммосини ҳал қилдик”, деди Қирғизистон президенти.

tojikistonchegara demarkatsiyasidavlat chegarasichegara mojarosio‘zbekistonxalqaro munosabatlarmintaqaviy xavfsizlikqirg‘iziston