Тест: Эркин Аъзамнинг асарларини биласизми?
“Чапаклар ёки чалпаклар мамлакати”, “Жаннат ўзи қайдадир?” ва “Отойининг туғилган йили” каби қиссалар муаллифи Эркин Аъзам 10-августда 76 ёшни қаршилади. Сана муносабати билан Газета Ўзбекистон халқ ёзувчисининг асарлари асосида тест тайёрлади.

Тест: Эркин Аъзам ижодидан хабардормисиз?
Эркин Аъзам 1950-йил 10-августда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида дунёга келган. 1967-йилда ўрта мактабни тугатгач, Тошкент Давлат университети (ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факултетида таҳсил олган.
У республика радиосида, "Гулистон" ва "Ёшлик" журналларида, шунингдек, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва Санъат нашриётида фаолият юритган. 1995-йилдан "Тафаккур" журналининг бош муҳаррири лавозимида ишлаган адиб, 1992−1994-йилларда Ўзбекистон миллий ахборот агентлигида ҳам хизмат қилган, бундан ташқари, Ўзбекистон Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси депутати бўлган.
1966-йилда вилоят газетасида "Инсон" номли ҳикояси, 1977-йилда эса "Чироқлар ўчмаган кеча" ҳикоялар тўплами нашр этилган. 1981-йилда "Отойининг туғилган йили", 1984−1988-йилларда "Олам ям-яшил", "Жавоб", "Байрамдан бошқа кунлар" каби асарлари китобхонларга тақдим қилинган. 1998-йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист" унвонига сазовор бўлган ижодкор "Кечикаётган одам", "Эртак билан хайрлашув", "Гули-гули" ва "Шовқин" каби китобларни ҳам ёзган.
Эркин Аъзам қаламига мансуб "Шажара", "Жаннат ўзи қайдадир?", "Фаррош кампирнинг туши" ҳамда "Хонадон эгаси" ва "Танҳо қайиқ ёхуд девонанинг орзуси" асарлари асосида саҳна асарлари яратилган. У "Чантриморе", "Пиёда", "Пакана", "Дилхирож", "Эркак", "Забаржад" каби бир қатор кинофилмларнинг ссенарий муаллифи ҳамдир.
Сана муносабати билан Газета "Фидокорона меҳнатлари учун" ордени соҳибининг асарлари асосида тест тайёрлади.

