Сиёсат

Суд органларида 1279 нафар фуқаро оммавий қабул қилинди

Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси учун ўтказилган сайёр қабулда юзлаб мурожаатлар кўриб чиқилди

Суд органларида 1279 нафар фуқаро қабул қилинди

8-август куни Олий суд ва Судялар олий кенгаши раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ташкил этди. Ушбу тадбирда ҳудудий судлар раҳбарлари, судялар ва масъул ходимлар ҳам иштирок этди.

Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Жами 854 та иш бўйича 1279 нафар мурожаатчи қабул қилинди.

Қабул давомида 403 та шикоят ва ариза қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Шунингдек, 410 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда ҳар бир масалага аниқ ҳуқуқий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилди. Фуқаролар суд органлари раҳбарияти билан бевосита мулоқот қилиш имкониятига эга бўлиб, ўзларини қийнаётган масалаларни баён этдилар. Қабул жараёнининг ўзида 41 та мурожаат ижобий ҳал этилди.

Ушбу сайёр қабул давлат раҳбари томонидан белгиланган аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни тизимли йўлга қўйиш вазифалари доирасида ташкил этилди.

fuqarolar murojaatlarihuquqiy yordamsud qabulisudyalar oliy kengashishikoyatlarsayyor qabuloliy sudtoshkent