Ўзбекистонда 1-августдан меҳнат низолари бўйича судялар иш бошлайди

1-августдан Ўзбекистоннинг фуқаролик ишлари бўйича судларида меҳнат низоларига ихтисослашган судялар фаолият юрита бошлайди. Улар Олий судда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва&нбсп;Тошкент шаҳри судларида, шунингдек, қатор туманлараро ва&нбсп;шаҳар судларида иш&нбсп;олиб боради.

Ўзбекистоннинг фуқаролик ишлари бўйича судларида 1-августдан меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судялар иш бошлайди. Ушбу қарор Ўзбекистон Олий суди раёсати томонидан қабул қилинган.

Ихтисослашган судялар судларнинг амалдаги штат бирликлари доирасида фаолият юритади.

Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида меҳнат низоларини тўрт нафар судя кўриб чиқади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатларида эса уч нафардан судя фаолият юритади.

Бундан ташқари, ҳудудлардаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро ва шаҳар судларида ҳам ихтисослашган судялар иш олиб боради.

Нукус, Бухоро, Жиззах, Қарши, Кармана, Наманган, Термиз, Фарғона ва Урганч туманлараро судларида, шунингдек, Самарқанд шаҳар судида икки нафардан судя фаолият кўрсатади.

Тошкент вилоятида Оҳангарон туманлараро судида икки нафардан, Ўрта Чирчиқ ва Янгийўл туманлараро судларида эса бир нафардан ихтисослашган судя ишлайди.

Тошкент шаҳрида меҳнат низоларига ихтисослашган икки нафардан судя Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур, Учтепа ва Яккасарой туманлараро судларида фаолият юритади.

Каттақўрғон туманлараро судида бир нафар ихтисослашган судя ишлаши режалаштирилган.

1-августдан кейин судларга келиб тушадиган меҳнат низолари бўйича аризалар ихтисослашган судялар ўртасида тақсимланади. 31-июл куни ва ундан олдин келиб тушган, жумладан, аллақачон иш юритувига қабул қилинган ишлар эса аввалги тартибда кўрилади.

Саҳифада хато топдингизми? Стрл+Энтер тугмаларни босинг

Сайтдаги хабарлардан фойдаланиш учун «Газета»нинг ёзма розилиги олиниши шарт.

Электрон ОАВ гувоҳномаси: №209073. Берилган санаси: 2024-йил 19-январ

Муассис: «Газета Невс» МЧЖ

Бош муҳаррир: Умаров Давлат Сулаймонович

Манзил: 100007, Тошкент, Паркент кўчаси, 26А

Электрон манзил: [email protected]

Раҳмат. Сизнинг хатингизни олдик ва яқин вақт ичида камчиликни тўғирлаймиз.

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг.

mehnat nizolarisudyalarfuqarolik ishlariixtisoslashgan sudlarsud tizimio‘zbekistonoliy sudtoshkent