Меҳнат низолари бўйича судялар Ўзбекистонда 1-августдан иш бошлайди.

Ўзбекистон Олий суди меҳнат низолари бўйича ихтисослашган судялар корпусини яратиш тўғрисида қарор қабул қилди. Янги тизим 1-августдан бошлаб мавжуд суд штатлари доирасида жорий этилади.

Меҳнат низоларини ко'риб чиқувчи судялар О'збекистонда 1-августдан иш бошлайдилар. Бу қарор О'збекистон Олий суди Раёсати томонидан қабул қилинди.

Ихтисослашган судялар мавжуд суд штатлари доирасида ишлайди.

То'ртта судя Олий суднинг фуқаролик ишлари бо'йича судлов ҳай'атида меҳнат низоларини ко'риб чиқади. Учта судя Қорақалпог'истон суди, вилоят судлари ва Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бо'йича судлов ҳай'атларида ишлайди.

Бундан ташқари, вилоятлардаги туманлараро ва шаҳар фуқаролик ишлари бо'йича судларига ихтисослашган судялар тайинланади.

Нукус, Бухоро, Жиззах, Қарши, Кармана, Наманган, Термиз, Фарг'она ва Урганч туманлараро судларига, шунингдек, Самарқанд шаҳар судига иккитадан судя тайинланади.

Тошкент вилоятида Оҳангарон туманлараро судида иккитадан, О'ртачирчиқ ва Янгиё'л туманлараро судларида биттадан судя ишлайди.

Тошкентда меҳнат низолари бо'йича ихтисослашган иккита судя Мирзо-Улуг'бек, Миробод, Шайхонтоҳур, Учтепа ва Яккасарой туманлараро судларида ишлайди.

Каттақо'рг'он туманлараро судида битта ихтисослашган судя бо'лади.

Судларга 1-августдан кейин келиб тушган меҳнат низолари бо'йича аризалар ихтисослашган судяларга топширилади. 31-июлгача келиб тушган ишлар, шу жумладан, аллақачон судга қабул қилинган ишлар аввалги тартибда ко'риб чиқилади.

Газета веб-сайтидан олинган ма'лумотларни ко'пайтириш, нусхалаш, тарқатиш ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш фақат таҳририятнинг олдиндан ёзма рухсати билан амалга оширилади.

Электрон оммавий ахборот воситаларини ро'йхатдан о'тказиш: 2024-йил 19-январдаги 209073-сон. Та'сисчи: Газета Невс МЧЖ. Бош муҳаррир: Давлат Сулаймонович Умаров. Манзил: 100007, Тошкент, Паркент ко'часи, 26А. Электрон почта: [email protected]

Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони иложи борича тезроқ тузатамиз.

Қо'шимча функсияларга кириш учун веб-сайтга киринг.