Маҳаллий

Сенат бозор назорати тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенатнинг 18-ялпи мажлисида “Бозор назорати тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Сенат "Бозор назорати то'г'рисида"ги қонунни тасдиқлади

Тошкент, О'збекистон (UzDaily.uz) — Сенатнинг 18-ялпи мажлисида "Бозор назорати то'г'рисида"ги Қонун муҳокама қилинди.

Со'нгги йилларда О'збекистонда исте'молчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, ички бозорда муомалага чиқарилаётган маҳсулотлар хавфсизлигини та'минлаш, шунингдек, тадбиркорлик субьектлари учун адолатли ва шаффоф рақобат муҳитини яратишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, амалда инсон ҳаёти, сог'лиг'и, мол-мулки ва атроф-муҳит учун хавф туг'дириши мумкин бо'лган ноозиқ-овқат маҳсулотларини аниқлаш, уларни муомаладан чиқариш ва ваколатли давлат органларининг о'заро ҳамкорлигини та'минлаш билан бог'лиқ муносабатларни ягона ҳуқуқий асосда тартибга солувчи алоҳида қонун мавжуд эмаслиги қайд этилди.

Қонун билан бозор назорати соҳасида ягона ҳуқуқий механизм жорий этилмоқда. Хусусан, бозор назоратини амалга оширишнинг асосий принсиплари, ваколатли давлат органлари ва иқтисодий операторларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бозор назорати тадбирларини о'тказиш тартиби ҳамда та'сир чораларини қо'ллашнинг аниқ ҳуқуқий асослари белгиланмоқда.

Шунингдек, Қонун бозор назоратини хавф-хатарларни баҳолаш асосида ташкил этиш, назорат харидларини амалга ошириш, маҳсулотларни лаборатория синовларидан о'тказиш, хавфли маҳсулотларни муомаладан чиқариш ва чақириб олиш, шунингдек, исте'молчиларни тезкор хабардор қилиш механизмларини жорий этади.

Айниқса, иқтисодий операторларнинг ҳуқуқлари кафолатланиб, уларга бозор назорати тадбирларида иштирок этиш, назорат материаллари билан танишиш, аудио ва видеоёзувларни амалга ошириш, шунингдек, ваколатли органлар қарорлари устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқи берилаётгани тадбиркорлик субьектларининг қонуний манфаатларини янада ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилиши та'кидланди.

Сенаторларнинг фикрича, Қонуннинг қабул қилиниши ички бозорда фақат хавфсиз ва белгиланган талабларга жавоб берадиган маҳсулотлар муомалада бо'лишини та'минлаш, исте'молчиларнинг ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилиш, давлат назоратининг очиқлиги ва шаффофлигини ошириш, ҳалол тадбиркорлик муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда мамлакатда бозор назоратининг замонавий ва самарали тизимини шакллантиришга хизмат қилади.

Муҳокама якунида сенаторлар Қонунни ма'қуллади.

senate approvalmarket control laweconomic operatorsrisk assessmentconsumer protectionproduct safetytransparencybusiness environment