Самарқандда банкка бостириб кириб, пул талаб қилган шахс қўлга олинди.
Самарқанд шаҳридаги банклардан бирига ниқобли шахс қора сумка кўтарган ҳолда кириб борган. У ўзида портловчи модда борлигини айтиб, банк ходимларини қўрқитган. Сўнгра ойналарни синдириб, пул талаб қилган..

Самарқандда банкка бостириб кирган шахс қўлга олинди. Самарқанд шаҳридаги банклардан бирига ниқоб таққан ва қора сумка кўтарган шахс кириб келган. У ўзида портловчи модда борлигини айтиб, банк ходимларини қўрқитган ва сўнгра ойналарни синдириб, пул талаб қилган.
Бу воқеа 13 июл куни Самарқанд шаҳридаги банклардан бирида содир бўлган. Банкка қишки кийимда, юзини ниқоб билан яширган ва қора сумка кўтарган шахс кириб келган. У ўзида портловчи модда борлигини айтиб, банк ходимларини қўрқитган ва кейин ойналарни синдириб, пул талаб қилган.
Ташвишли хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қўриқлаш хизмати ходимлари етиб борган. Улар ниқобли шахс билан хавфсиз масофадан мулоқот қилишган. Музокаралар натижасида босқинчи ўз ихтиёри билан таслим бўлган ва қўлга олинган. Ҳодиса натижасида фуқароларга ҳеч қандай зарар етмаган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 4-қисми асосида жиноят иши қўзғатилган.

