Россияда Литва фуқароси жосуслик учун 13,5 йилга қамалди
Россиянинг Калининград вилояти суди Литва фуқаросини жосусликда айбдор деб топиб, 13 йил 6 ой муддатга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилди. Тергов маълумотларига кўра, у 2011–2024-йиллар давомида давлат сири ҳисобланган маълумотларни хорижий давлатга етказиб берган.

Россияда Литва фуқароси жосусликда айбланиб, 13,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Калининград вилояти суди минтақада истиқомат қилган Литва фуқаросини жосусликда айбдор деб топиб, уни 13 йил 6 ой муддатга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди.
Калининград вилояти прокуратурасининг маълумотларига кўра, 48 ёшли эркак 2011-йилдан 2024-йилгача Россия ҳудудида бўлиб, давлат сири ҳисобланган маълумотларни тўплаган ва уларни хорижий давлатга етказиб берган.
Суд ҳукм чиқаришда айбланувчининг оғир сурункали касалликлари борлигини енгиллаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олган.
"Медиазона" нашрининг ёзишича, ҳукм қилинган шахс Александр Полячков бўлиб, у 2021-йил июн ойида жосуслик бўйича жиноят иши доирасида ҳибсга олинган.
Полячков Литванинг Клайпеда шаҳрида туғилган. Кейинчалик у Калининград вилоятига кўчиб ўтган ва 2014-йилдан бошлаб қимматбаҳо тошларга ишлов бериш ҳамда заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланган "Амберус" компаниясига раҳбарлик қилган.

