Режиссёрнинг ғоясини билганингиздан сўнг бутунлай ўзгача кўринадиган 7 та филм
Режиссёрнинг ғоясини билганингиздан сўнг бутунлай ўзгача кўринадиган 7 та филм
Баъзи филмлар томоша тугагач эмас, балки айнан ундан кейин бошланади. Чунки уларнинг якуни барча саволларга жавоб бермайди, аксинча, томошабинни ўйлашга, рамзлар ва яширин маъноларни излашга ундайди. Режиссёрлар кўпинча айнан шу усул орқали филмга чуқур фалсафий мазмун юклайди ва ҳар бир томошабинга воқеаларни ўзича талқин қилиш имконини беради.
“Қафас”
Бош қаҳрамон дастлаб севишни ожизлик деб ҳисоблайди. Бироқ кўп нарсаларни қайта ўйлаб кўргач, у фарзандларини қутқаришга қарор қилади. Қушлар ҳам қаҳрамоннинг ички қўрқувлари ва тўсиқларидан халос бўлишини рамзий ифодалайди. Уларнинг сони ҳам учта — худди бош қаҳрамонлар сингари: Мелори ва унинг икки фарзанди. Мелорининг кейинчалик болаларига исм қўйиши ва уларни бошқа болалар билан ўйнашга юбориши ҳам шундан далолат беради. “Қафас” — Мелорининг ўз ҳис-туйғуларини қафасда ушлаб турганининг тимсолидир. Шу боис филмнинг сўнгги кадри умид, очиқлик ва ҳаммаси яхши бўлишига бўлган ишонч метафорасидир.
“Баланд ўтлар орасида”
Стивен Кингнинг барча асарларида бўлгани каби, бу кинокартинада ҳам яхшилик ва ёвузлик асосий мавзу ҳисобланади. Қора тош ўз таъсири остига тушган ҳар бир кишининг атрофидаги оламни манипулация қилувчи мутлақ ёвузликни ифодалайди. Содда қилиб айтганда, “Баланд ўтлар орасида” – бу танлов ҳақидаги филмдир. Сюжет давомида қаҳрамонлар вақт бўйлаб олдинга ва ортга ҳаракатланиб, шу пайтгача қилган барча яхши ва ёмон танловларини қайта кўриб чиқиш имкониятига эга бўлади. Охир-оқибат, Тревис Бекининг танловини назорат қилишга уриниб, хато қилганини тушунади ва вақт оқимини тиклаш ҳамда Бекини хавфсиз жойга қайтариш учун филм финалида ўзини қурбон қилади.
“Интерстеллар”
Хотира кутубхонаси Куперга ўзини оқлаш ва ерликларни қандай қутқариш ҳақидаги билимларни узатиш имконини беради. Айнан қизига бўлган самимий меҳр-муҳаббати ва уни ташлаб кетганидан пушаймонлиги қаҳрамонни беш ўлчамли фазога олиб келган эди. Айнан унинг фидойилиги туфайли инсоният сақлаб қолинади. Кўплаб томошабинлар Купернинг филм бошидаёқ ҳалок бўлгани ҳақида ғайриоддий изоҳлар қидириб, турли назарияларни илгари суришади ва унинг саёҳатини инсоннинг мангуликка эришиш йўлидаги метафора деб билишади. Бироқ финалнинг асл моҳияти анча оддий: Нолан фақат севги ва ўзаро кўмакгина бутун башариятни қутқара олишини томошабинга етказмоқчи бўлган. Илмий атамалар ва космик назарияларга тўла мураккаб филм ортида ана шундай оддий ва умумбашарий хулоса яширин.
“Субстансия”
Рейтингларни кўтариш учун бош қаҳрамонни ёшроғига алмаштирмоқчи бўлишади, чунки одамлар Элизабетни борича қабул қилмайди. “Субстансия” филми медиа индустриясининг шафқацизлигини очиб беради: жамият нафақат реал бўлмаган стандартларни ўрнатади, балки бизни ўтган ёшлигимиз учун қайғуришга мажбурлайди. Элизабет эса қаришга қарши курашнинг энг аянчли намунасига айланади. Зардобни берган сирли шахс Элизабет ва Сюга битта бутунлик эканликларини такрорлайди. Бироқ уларнинг онги умумий эмас — бири ик

