Тандир – халқнинг ўзига хос маданий-моддий бойлиги

Қишлоқдан келадиган қариндошларим, албатта, уйда тандирда пиширилган нон кўтариб келишади. Ҳар гал она қишлоғим Турбат нонини истеъмол қилар эканман, ёшлигим, болалик хотираларим ёдга тушади. Бошқа қишлоқларни билмадим-у, бизнинг қишлоқда ошхона «ўчавоши» (ўчовоши) дейиларди. Катта бўлганимда «ўчавоши» нима эканини билиб олдим...

Тандир – халқнинг ўзига хос маданий-моддий бойлиги

Қишлоқдан келадиган қариндошларим, албатта, уйда тандирда пиширилган нон олиб келишади. Ҳар сафар она қишлоғим Турбат нонини истеъмол қилганимда, болалик хотираларим ёдга тушади.

Бошқа қишлоқларни билмайман, лекин бизнинг қишлоқда ошхона «ўчавоши» деб аталарди. Катта бўлганимда «ўчавоши» нима эканини билиб олдим — бу «ўчоқ боши» деган маънони англатади. Ҳозирда қишлоғимизда «ўчавоши» сўзи истеъмолдан чиқиб кетган — ҳамма замонавийлашиб, «ошхона» деб аташни афзал кўрмоқда. Мана шу «ўчавоши»да тандир, кичик ва катта қозонлар бўларди. Кичик қозонда ўзимиз учун, катта қозонда меҳмонлар келганда таом тайёрланарди. Тандир учун махсус супача тайёрланарди. Супача ҳам ўзига хос бўлиб, тандир тагида ўтин ёки тезак туриши учун махсус жой тайёрланарди. Ер тандир ҳам бўларди, аммо у камдан-кам ҳолларда қуриларди.

Ўзбек халқи маданиятида тандирнинг ўрни беқиёсдир. У лойдан ясалади. Қишлоғимизда, худди кигизни аёллар тайёрлаганидек, тандирни ҳам аёллар ҳашар йўли билан ясашарди. Болалигимни эслайман. Аввалига чуқур (ўра) қазиларди. Мана шу чуқурни кавламоқчи бўлган инсондан юксак ақл-заковат талаб қилинарди. Чунки тандир том маънода санъат асари бўлиши керак эди. Тандир тайёрлаш ва уни ўрнатиш осон иш эмасди. Тандир учун лой оддий тупроқдан эмас, балки қишлоғимиз аёлларининг тили билан айтганда, «соғ тупроқ»дан тайёрланарди. Бундай «соғ тупроқ» тепаликнинг жар қисмининг энг тагидан олинарди.

Аввалига қўй ёки эчки жуни солинган лой оёқда тепилиб, обдан «пишитиларди». Бу жараён тандирнинг мустаҳкам бўлишига хизмат қиларди. Сўнг мана шу «пишитилган» лой қазилган чуқурга териб чиқиларди. Қуригунча бир-икки кун турарди. Кейин эса кўтариб олинарди. Қарабсизки — таптайёр тандир. Анъанага кўра, тандирдан чиққан биринчи нон болаларга ва тандирни тайёрлашда иштирок этган меҳмонларга бериларди. Чунки шундай қилинса, уйга барака кирар экан. Ҳозирда қишлоғимизда тандир тайёрланмайди, балки тайёри сотиб олинади. Маълумки, ҳозирда тандир эркаклар томонидан, мутлақо бошқача усулда тайёрланади.

Кейинчалик тандир тарихи билан қизиқиб кўрдим. Тандир ҳақида кўпроқ озарбайжон тарихчилари ёзишган. Уларнинг асарларига кўра, тандир тарихи неолит даврида — одамлар ўтроқ ҳолда яшай бошлаганларидан кейин бошланган экан. «Тандир» сўзи қадимги турк тилига (шумерлар) бориб тақалади. Бироқ тандир кўчманчиларнинг эмас, балки ўтроқ халқнинг қадрияти экани тан олинади. Қадимдан ўтроқ халқ сифатида танилган ўзбеклар нон ёпишда минг асрлардан бери тандирдан фойдаланиб келишади. Бугунги кунда ҳам тандир халқимиз маданиятининг бир қисми сифатида эъзозланади. Кимдир тандир ҳам маданиятимизнинг бир бўлаги деётганимизга эътироз билдириши мумкин. Тандир нафақат тарихимиз, балки маданиятимиздир.

Тандирда нон ёпиш қадимий анъана, урф-одат. Нон ёпиш санъати эса халқимиз тарихи бошланган дав

o‘zbekistontandirmadaniyatan’ananontarixqishloqqadriyat