Спорт

Равшан Эрматов Каннаваронинг Ўзбекистон миллий жамоасидаги келажаги борасидаги саволларга нуқта қўйди

Равшан Эрматов Каннаваронинг Ўзбекистон миллий жамоасидаги келажаги ҳақида фикр билдирди

Сўнгги кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваронинг лавозимида қолиши ёки кетиши масаласи спорт жамоатчилиги орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) биринчи вице-президенти Равшан Эрматов “Championat.asia” нашрига берган интервюсида бу масалага аниқлик киритди.

“Фабио Каннаваро ЎФА билан 2027-йилнинг октябр ойигача амал қилувчи шартномага эга. Жаҳон чемпионатидан сўнг мураббийлар штаби таҳлилий ишларни олиб борди. Ҳозирда уларнинг қисқа муддатли таътили якунланмоқда. Июл ойи охиридан бошлаб селексия ишлари ва Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнлари давом этади”, дея маълум қилди Равшан Эрматов.

Маълумот учун, Каннаваро бощилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Жамоа гуруҳ босқичидаги барча учрашувларда мағлуб бўлиб, турнирдаги иштирокини эрта тугатди.

Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро 2025-йилнинг октябр ойида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди.

o‘zbekistonjahon chempionatifutbolfabio kannavaroosiyo kubogimilliy jamoaravshan ermatovshartnoma