Лайфстайл

Қўқонга йўл олган 13 ёшли қиз Ғиждувонда тўхтатиб қолинди

Ижтимоий тармоқдаги бир танишув 13 ёшли ромитанлик вояга етмаган қизни юзлаб километр узоқликдаги йўлга бошлаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тезкор ҳаракат қилмаганида, бу воқеанинг қандай оқибатлар билан тугаши номаълум эди, албатта. Маълум бўлишича, Ромитан тумани Қумробод маҳалласида яшовчи, 13 ёшли қиз жорий йилнинг 13-июл куни эрталаб...

Ижтимоий тармоқдаги бир танишув 13 ёшли ромитанлик вояга етмаган қизни юзлаб километр узоқликдаги йўлга бошлаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тезкор ҳаракат қилмаганида, бу воқеанинг қандай оқибатлар билан тугаши номаълум эди, албатта.

Маълум бўлишича, Ромитан тумани Қумробод маҳалласида яшовчи, 13 ёшли қиз жорий йилнинг 13-июл куни эрталаб уйидан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. Шу куни унинг бобоси вилоят Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, неварасининг бедарак йўқолганини маълум қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қиз интернет орқали Қўқон шаҳрида яшовчи А. исмли йигит билан танишган. У билан шахсан учрашиш мақсадида оила аъзоларини огоҳлантирмасдан, уйидан чиқиб кетган.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбарининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан ички ишлар ходимлари томонидан ўз вақтида кечиктириб бўлмас вазиятларда қидирув ишлари амалга оширилган. Тезкор чоралар самара берган.

Ромитан тумани Ички ишлар бўлими ходимлари зудлик билан қидирув тадбирларини бошлаган. Тезкор суриштирувлар давомида қизалоқ Бухоро–Фарғона йўналишида ҳаракатланаётган «Собалт» русумли таксида Қўқон шаҳрига кетаётгани аниқланган.

Вояга етмаган қизалоқнинг йўқолиши юзасидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида эҳтимолий кўнгилсиз ҳолатнинг олди олинган. Интернет орқали танишган А. Исмли йигит билан учрашиш учун Қўқон шаҳрига йўл олган 13 ёшли қиз Ғиждувон тумани ҳудудида тўхтатилиб, оиласи бағрига соғ-саломат қайтарилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун Ромитан тумани прокуратурасига юборилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳолатнинг барча жиҳатларини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

— Бу воқеа интернет орқали ўрнатиладиган танишувлар, айниқса, вояга етмаганлар иштирокидаги мулоқотлар қанчалик хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яна бир бор кўрсатади. Ота-оналарни фарзандларининг интернетдаги мулоқотига бефарқ бўлмасликка, улар билан доимий мулоқотда бўлишга чақирамиз,—дейди ахборот хизмати раҳбари.

Қидирувда бўлган шахс меҳмонхонада қўлга тушди: тафсилотлар

Бухородаги давлат боғчалари ҳам вақтинча ёпилади

Амирнинг «солиқ дафтари»да яширинган Бухоро тарихи

Изоҳ қолдириш учун сайтда ро'йхатдан о'тинг

Алифбога тузатишлар бирор ортиқча харажатга олиб келмайдиган тарзда ўтказилади

Фарғонада қарзларини ёпиш учун боласини сотишга уринган эр-хотинга ҳукм ўқилди

«Райҳон» ресторанлар тармоғи эгаси 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Ўзбекистоннинг ноёб тарихий мероси Доҳа, Милан, Венеция ва Японияда намойиш этилади

Энди рекламали қўнғироқ ва СМС-хабарларга янги чекловлар жорий этилади

Ўзбекистон ва Беларус ҳудудлараро ҳамкорлиги янги босқичга чиқади

Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Алишер Усмонов ишдан ҳайдалди

Ўзбекистонда кучли зилзила кутиляптими? Мутахассис изоҳ берди

Роналдо ЖЧ-2026 финали фаворитини айтди

«Райҳон» ресторанлар тармоғи эгаси 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди

«Энди кредит тўламасангиз ҳам бўлаверади!»

150 дан ошиқ раҳбар ишдан олинди, 700 нафарига интизомий чора кўрилди

Бахтиёр Шералиевбиолог-ихтиолог / генетик

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали 2017 йилнинг 27 декабрида электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 156697. Муассис: «Хабар» газетаси таҳририяти. Таҳририят манзили: 100000, Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Навоий 30.

Масъул муҳаррир Абдуғани Абдураҳмонов. Электрон манзил: [email protected] Материалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.

Сайтда имловий ёки услубий хатога ко'зингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва СТРЛ+ЭНТЕР босиш орқали бизга хабар беринг.

Эски браузерлар учун сайтнинг енгил талқини. Ишлаб чиқувчи АстивеМедиа Солутионс.

parental responsibilitymissing minoronline dating riskschild protectionpolice rescueinternet safety