Инстаграм: Юлдузлар иштирокидаги қиз базми, ота-онасига қимматбаҳо машина совға қилган блогер, туғилган кунини дала ҳовлида нишонлаган Воҳиджон Исоқов

Инстаграм: Юлдузлар иштирокидаги қиз базми, ота-онасига қимматбаҳо машина совға қилган блогер, туғилган кунини дала ҳовлида нишонлаган Воҳиджон Исоқов
Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Инстаграм саҳифаларида жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни сизга тақдим этамиз.
Инстаблогер ва вайнер Дилбар Зокирова Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Фото: Инстаграм
Турк актрисаси Ҳанде Эрчел янги суратини саҳифасида эълон қилди.
Фото: Инстаграм
Актёр Адиз Ражабовга нафақат ўзбек, балки қардош миллат вакиллари ҳам Инстаграмъдаги қизиқарли киноконтентлари учун миннатдорчилик билдирмоқда.
Фото: Инстаграм
Хонанда Воҳиджон Исоқов туғилган кунини дала ҳовлида дўстлари билан нишонлади.
Актриса Шаҳзода Муҳаммедова Бодрум таътилидан қайтиб, яна иш жадвалини давом эттирди. Касбининг қийинчиликлари кўп бўлса-да, у ишини севиб бажаришини таъкидлади.
Фото: Инстаграм
Ўзбекистонга қайтиб ижод қилаётган актриса Наргиза Салмонова янги лойиҳаларда суратга тушмоқда.
Фото: Инстаграм
Блогер Иймона Фармонова янги автомобил билан отасини хурсанд қилди.
Инстаблогер Ҳуснора Шодиева ота-онаси, сингиллари ва ўғли билан Грузияда мароқли вақт ўтказмоқда.
Фото: Инстаграм
Вайнер Комила Владиславовна ва Бобур Мансуров жамоаси хонанда Райҳон билан ҳамкорликда янги вайн суратга олди.
Фото: Инстаграм
14-июл куни Тошкентдаги ресторанлардан бирида таниқли сухандон ва маҳоратли дубляж актрисаси Дилдора Рустамованинг қизи Шаҳризоданинг қиз базми ўтказилди. Кечада ўзбек шоу-бизнеси ва маданият вакиллари, машҳур бошловчилар меҳмон бўлишди.

