Инстаграм: Туғилган кунини нишонлаган Диёра Келдиёрова, шахсий ҳаётида янгилик бўлган Наҳиде Бабашли, иккинчи марта ота бўлган Иззат Шукуров

Инстаграм: Туғилган кунини нишонлаган Диёра Келдиёрова, шахсий ҳаётида янгилик бўлган Наҳиде Бабашли, иккинчи марта ота бўлган Иззат Шукуров
Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Инстаграм саҳифаларида жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни сизга тақдим этамиз.
Муниса Ризаева ўғли Алекс билан янги давлатга саёҳатга чиқди.
Фото: Инстаграм
Озарбайжонлик хонанда Наҳиде Бабашли турмушга чиқди — қўшиқчи расмий никоҳдан ўтди.
Фото: Инстаграм
Санъаткорлар дам олиш мавсумини бошлади — Зиёда ёзги таътилни соҳил бўйида ўтказмоқда.
Фото: Инстаграм
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озода Нурсаидова “Кўк жигули” клипи ЁуТубеъда 500 миллион марта кўрилгани ҳақида маълум қилди.
Фото: Инстаграм
Олимпиада чемпиони, дзюдочи Диёра Келдиёрова 28 ёшга кирди. Турмуш ўртоғи Диёрага сюрприз тайёрлади.
Фото: Инстаграм
Актёр ва бошловчи Рихситилла Абдуллаев фарзандлари ва набиралари билан Туркиянинг Истанбул шаҳрида дам олмоқда.
Фото: Инстаграм
Қизиқчи Улуғбек Холмедов марҳум ижодкор, “Дизайн” жамоасининг собиқ аъзоси Дилшодбек Мусабековни эслаб, сториес жойлади.
Фото: Инстаграм
Бошловчи Ситора Фармонова янги фотосессиясидан суратларни саҳифасига жойлаштирди.
Фото: Инстаграм
“Ҳаётимизга қуёшдек кириб келганинг қандай яхши бўлди, қизим”. Хонанда Таркан қизини туғилган куни билан табрикламоқда.
Фото: Инстаграм
Актриса Ситора Алимжонова ёз фаслини мароқли ўтказмоқда.
Фото: Инстаграм
Хонанда Иззат Шукуров оиласида хурсандчилик — у иккинчи бор ота бўлди. Хонанданинг аёли Ирода ўғил фарзандни дунёга келтирди.
Фото: Инстаграм

