Лайфстайл

Бурак Ўзчивит пляждаги суратлари сабаб танқидлар марказида қолди

Бурак Ўзчивит пляжда суратга тушгани учун танқидлар остида қолди. Туркиялик папарацилар актёрни рафиқаси Фахрия Эвжен ва ўғиллари билан Бодрум пляжларида дам олаётган пайтида суратга олишди. Суратларда актёрнинг аввалги қоматидан ҳеч нарса қолмаганини, унинг ўрнини эса анча катта қорин эгаллаганини кўриш мумкин.

Ўзчивитнинг танқидчилари уни дангасаликда ва ўзига эътибор бермасликда айблашди. “Қани ўша мақталган идеал қомат?”, “Бўлди, қарибди, миллионларини ишлаб топиб, ўзини бўш қўйиб юборибди”, деб ёзишмоқда улар.

Бироқ, актёрнинг содиқ мухлислари уни ҳимоя қилиб, Буракнинг бир неча йилдан бери таътил пайтида вазн йиғишини, лекин кейин тезда ўз формасига қайтишини таъкидлашди. Ўтган йили ҳам шундай ҳолат кузатилган ва актёр ўз дам олиш пайтида бироз эркинлик беришини айтганди. Ҳозирда турк сериаллари мухлислари иккига бўлинган: баъзилари машҳур актёрлар таътилда ҳам мукаммал кўринишга мажбур деб ҳисоблашса, бошқалари эса уларнинг ҳам оддий одамлар эканини ва вазннинг ўзгариши табиий ҳол эканини, энг асосийси, бу уларнинг ижросига таъсир қилмаса бўлишини айтишмоқда.

burak o‘zchivittanqidplyajvaznpaparazzimuxlislarturk seriallaridam olish