Покистонда ҳарбийларга жосуслик ва ҳакерлик хавфи сабаб ВҳацАппъдан фойдаланиш тақиқланди

Покистон ҳарбийлари жосуслик ва хакерлик таҳдидлари туфайли ВҳацАппъдан фойдаланишни тақиқлади.
НДТВ хабарига кўра, Покистон армияси ўз зобит ва аскарларига расмий мулоқотлар учун ВҳацАппъдан фойдаланишни тўхтатишни ва босқичма-босқич Хитойнинг ВеЧат мессенжерига ўтишни буюрди.
Бу қарор ҳарбийларнинг ички алоқа тизимида катта ўзгаришни англатади. Армия ВҳацАпп билан боғлиқ хавфсизлик хавотирлари туфайли ушбу чорани кўрганини маълум қилди. Кўрсатмага кўра, ҳарбийлар ВҳацАппъдан фойдаланиш кузатув остида бўлиш, маълумотлар ошкор бўлиши ва расмий суҳбатларнинг бузиб кирилиши хавфини оширади деб ҳисоблайди.
Шу сабабли, ходимлардан расмий ёзишмаларни ВеЧат иловасига ўтказиш сўралмоқда. Бу қарор киберхавфлар ортиб бораётган бир пайтда Покистоннинг ҳарбий алоқалар хавфсизлигини таъминлашга эътиборини кучайтирганини кўрсатади.
**Нега айнан ВеЧат?**
ВеЧат Хитойнинг энг йирик "супериловаси" бўлиб, у шунчаки хабар алмашишдан кўпроқ имкониятларни тақдим этади. Матнли суҳбатлар билан бирга, у овозли ва видео қўнғироқлар, файл улашиш ҳамда рақамли тўловларни қўллаб-қувватлайди. Бу эса уни барчаси бирда жамланган алоқа платформасига айлантиради.
Ушбу ўзгариш Хитой ва Покистон ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик чуқурлашиб бораётган бир пайтда юз бермоқда. Илгари асосан ҳарбий техника етказиб бериш билан чекланган ҳамкорлик эндиликда киберхавфсизлик ва разведка соҳаларига ҳам кенгайди.
Бир хил алоқа платформасидан фойдаланиш чегара муҳокамалари, қўшма машғулотлар ва бошқа ҳамкорликдаги операциялар пайтида икки мамлакат ҳарбийлари ўртасидаги мувофиқлаштиришни янада осон ва силлиқ амалга оширишга ёрдам беради.
Аввалроқ Исроил ҳукумати армия радиосини тугатишга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.

