Покистон Кашмирида полиция 30 нафар намойищини отиб ўлдирди

Покистон назоратидаги Кашмирда сайловлар пайтида юз берган тўқнашувларда камида 30 киши ҳалок бўлди, уларнинг ўлимига полиция ўқ узиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Бу ҳақда Тҳе Индепендент хабар берди.
Тақиқланган “Авами ҳаракат қўмитаси” (ЖААС) маълумотларига кўра, полиция уларнинг тарафдорларига қарата ўт очган. Натижада 27-июл куни камида 25 киши, 28-июл куни эса яна 5 киши ҳаётдан кўз юмган.
ЖААСнинг асосий аъзоларидан бири Имтиаз Аслам видео мурожаатида полиция билан тўқнашувларда тинч аҳоли вакиллари ва ёшлар ҳалок бўлганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, қурбонлар орасида ҳаракат асосчиси Омар Назир Кашмирининг укаси Усман Назир ҳамда икки нафар балужистонлик фуқаро бор. Шунингдек, йигирмага яқин киши яраланган.
ЖААС матбуот котиби СА Хоннинг таъкидлашича, Мирпур шаҳрида хавфсизлик кучлари қуролсиз намойищиларга ўқ узган ва далилларни йўқотиш мақсадида ҳалок бўлганларнинг жасадларини олиб кетган. Унинг айтишича, уларда кўчаларда қонга беланиб ётган мурдалар акс этган фото ва видео далиллар мавжуд.
Амнестй Интернатионал инсон ҳуқуқлари ташкилоти куч ишлатилгани бўйича тезкор, мустақил ва шаффоф тергов ўтказишни талаб қилди. Ташкилот, шунингдек, ҳудудда интернетни тиклашга ҳамда ОАВ ва мустақил кузатувчиларни ҳудудга киритишга чақирди.
Покистон расмийлари тинч намойищилар ўлдирилгани ҳақидаги айбловларни рад этди. Мамлакат ахборот вазири Атта Тарар ушбу эътирозлар ва намойишларни Ҳиндистон молиялаштираётганини даъво қилди. ЖААС вакили эса бу айбловни рад этиб, шундай деди: “Бу янгилик эмас: Покистонда сиёсий ёки иқтисодий ҳуқуқларини талаб қилаётган одамлар ъҲиндистон томонидан молиялаштирилганъ ёки ъдавлатга қаршиъ деб аталади, Ҳиндистонда ҳам худди шундай”.
2023-йилда ташкил этилган ЖААС тадбиркорлар, талабалар ва фуқаролик жамияти фаолларидан иборат гуруҳдир. Улар маҳаллий аҳоли учун озиқ-овқат нархларини арзонлаштиришни талаб қилиб келади.
Гуруҳ июн ойидан бери минтақавий қонунчилик ассамблеясидаги 53 та ўриндан 12 тасини бекор қилишни талаб қилмоқда. Бу ўринлар ўн йиллар аввал Ҳиндистон назоратидаги Кашмирга кўчиб ўтган қочқинлар учун ажратилган эди.
ЖААС ушбу ажратилган ўринлар ҳудуд ташқарисидаги одамларга номутаносиб равишда катта сиёсий таъсир беради деб ҳисоблайди. Минтақа Олий суди бу ўринлар конституциявий тузатишсиз бекор қилинмаслигини билгач, келишмовчилик яна кескинлашган эди.
Кашмир ҳудуди бўйича Ҳиндистон ва Покистон ўртасида узоқ йиллик низолар мавжуд. Ҳар икки мамлакат ҳам Кашмирни тўлиқлигича ўзиники деб ҳисоблайди. Минтақада зўравонликлар илгари ҳам содир бўлган.
Масалан, 14-июл куни ЖААС аъзолари деярли бир ой давомида тўсиб қўйган йўлларни расмийлар очганидан кейин содир бўлган тўқнашувларда камида 9 киши ҳалок бўлган ва кўплаб одамлар яраланган эди. Полиция маълумотларига кўра, ушбу йўллар тўсилиши сабабли аҳоли озиқ-овқат, дори-дармон танқислиги ва транспорт чекловларидан азият чеккан.
Аввал бир кунда ўтказилиши режалаштирилган сайловлар энди уч босқичда бўлиб ўтади. Овоз беришнинг биринчи босқичи 27-июл куни якунланди. Қолган икки босқич 2-август ва 10-август кунларига белгиланган.
ББС хабарига кўра, июн ойи бошидан бери сайлов зўравонликларида 40 га яқин киши ҳалок бўлган. Уларнинг 34 нафари намойищилар, 6 нафари эса полиция ва ҳарбийлаштирилган кучлар ходимларидир. Тартибсизликлар сабабли расмийлар ҳудудда мобил ва интернет алоқасини узиб қўйган.

