Вашингтонда отишма рўй берди, 3 киши ҳалок бўлган
АҚШнинг Вашингтон штати Сиетл шаҳрида отишма рўй берди. Маълум бўлишича, икки қуролланган шахс бир бирига қарата ўқ узган. Оқибатда эса 3 киши ҳалок бўлди, яраланганлар орасида 2 ёшли бола ҳам бор . Отишма якшанба оқшомида шаҳарнинг энг машҳур ва диққатга сазовор нуқтаси Спасе Неедле минораси яқинида овқат фестивалида содир бўлган.

Вашингтонда содир бўлган отишмада уч киши ҳаётдан кўз юмди, бир неча киши жароҳатланди. Бу ҳодиса Сиетлнинг рамзи ҳисобланган Спасе Неедле кузатув минораси яқинида, ҳар йилги озиқ-овқат фестивали вақтида юз берди. Яраланганлар орасида икки ёшли бола ҳам бор.
Полициянинг дастлабки маълумотларига кўра, икки қуролланган шахс бир-бирига ўқ узган. Гумонланувчилардан бири воқеа жойида қўлга олинган, иккинчиси эса қидирилмоқда. Ҳодиса жойидан иккала ўқотар қурол ҳам топилган.
Ҳозирча полиция ҳодисанинг сабабини аниқлагани йўқ, бу оммавий ҳужумми ёки икки шахс ўртасидаги можаро эканлиги текширилмоқда. Расмийлар ҳозирда ушбу ҳудудда ҳаракатланиш ва кўчага чиқиш учун хавф йўқлигини маълум қилди.
АП нашрининг хабар беришича, Спасе Неедле яқинидаги "Бите оф Сеаттле" озиқ-овқат фестивали ўтказилаётган ҳудудда 26-июл куни тахминан соат 18:30 атрофида ўқ овозлари эшитилган. Дастлаб кетма-кет ўқ овозлари янграган, одамлар ваҳимага тушиб, ҳар томонга югура бошлаган. Ота-оналар болаларини хавфсиз жойга олиб кетишга уринган. Баъзи ОАВларнинг ёзишича, ўша пайтда атрофда ағдарилиб ётган болалар аравачалари бўлган, одамлар эса бир-бирининг устидан босиб ўтган.
Сиетл мери воқеани "даҳшатли зўравонлик" деб атаб, қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. Полиция эса жамоатчиликка ҳозирда хавф йўқлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, "Бите оф Сеаттле" ҳар йилги фестивал бўлиб, юз минглаб сайёҳларни жалб қиларди. Масалан, бу йилги тадбирда 350 минг киши иштирок этгани айтилади.
Интернетда тарқалган видеоларда отишма пайтида одамлар ерда чўккалаб, Спасе Неедле фоесида устунлар ва товарлар солинган жавонлар орқасига яширинганликлари кўринади.
"Аввалига мушакбозлик бўлади деб ўйлагандим, кейин ҳамма ваҳимага тушиб, ёнимиздан югуриб ўтди", дейди гувоҳлардан бири СБС телеканалига берган интервюсида.
"Ҳамма югуришни бошлади, шунинг учун биз ҳам югурдик, боғ бўйлаб югурдик, орқага чекиндик ва оломон билан югуришда давом этдик", дейди яна бир гувоҳ Ассосиатед Пресс агентлигига.
Полицияга кўра, ҳалок бўлганлардан иккитаси эркак киши – 19 ва 44 ёшда, биттаси эса 56 ёшли аёл бўлган. Сиетлда давлат байроқлари фожиа муносабати билан бугундан бошлаб ярим метрга пастга туширилди.
Kun.uz билан суҳбатлашган Вашингтон штатидаги бош консул Аҳрор Бурхоновнинг сўзларига кўра, отишма оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

