Ўзбекистонликлар учун Кувайт визаси соддалаштирилиши мумкин.
Ўзбекистон фуқаролари учун Кувайтга сафар қилишда виза олиш тартибини соддалаштириш масаласи икки давлат расмийлари ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди. Томонлар бу борада манфаатдор идоралар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш муҳимлигини таъкидлади..

Ўзбекистонликлар учун Кувайт визаси олиш жараёни соддалаштирилиши мумкин. Ўзбекистон фуқароларининг Кувайтга сафар қилишида виза олиш тартибини соддалаштириш масаласи икки давлат расмийлари ўртасида ўтказилган учрашувда муҳокама қилинди. Томонлар бу борада манфаатдор ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси вакиллари ушбу давлат ташқи ишлар вазири ўринбосари Таҳани ан-Носир билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жиноий, фуқаролик ва тижорат ишлари бўйича ўзаро алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар ҳаво қатнови, «ақлли» шаҳарлар, соғлиқни сақлаш, савдо, маданият ва санъат соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва эришилган келишувларни амалий босқичга ўтказиш масалаларини ҳам кўриб чиқди.
Учрашувда Ўзбекистон фуқаролари учун Кувайтга сафар қилиш билан боғлиқ виза тартибини соддалаштириш масаласи алоҳида эътиборга олинди. Бу йўналишда виза талабларини такомиллаштириш мақсадида манфаатдор ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.
Суҳбат якунида томонлар ҳуқуқий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

