Иқтисодиёт

Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми қарийб 665 трлн сўмга етди

2026-йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 664,9 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда бозор хизматларининг умумий ҳажми қарийб 665 триллион сўмга етди.

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2026-йилнинг январ-июн ойлари давомида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 664,9 триллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,9 фоизга ўсганини кўрсатади.

Ҳисобот даврида хизматлар таркибида энг катта улуш савдо хизматларига тўғри келди, уларнинг ҳажми 170 триллион сўмга етди.

Шунингдек, яшаш ва овқатланиш хизматлари 115,2 триллион сўм, молиявий хизматлар 104,2 триллион сўм, транспорт хизматлари эса 103,9 триллион сўмни ташкил этди.

Ҳисоботга кўра, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 51,9 триллион сўмга, таълим соҳасидаги хизматлар эса 23,8 триллион сўмга етган.

Бундан ташқари, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 16,2 триллион сўм, шахсий хизматлар 11,9 триллион сўм, соғлиқни сақлаш хизматлари эса 11,3 триллион сўмни ташкил этган.

Қолган хизмат турлари орасида меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил хизматлари 8,9 триллион сўм, компютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш хизматлари 7,8 триллион сўм, ижара хизматлари эса 7,6 триллион сўмни ташкил этди.

statistikataʼlimbozor xizmatlario‘zbekistonmoliyaiqtisodiyotsavdotransport