Иқтисодиёт

Ижара хизматларида пойтахт етакчи. Кейинги ўринларда қайси ҳудудлар?

2026-йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонда ижара хизматлари ҳажми 6,4 трлн сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кўрсаткич 17,6 фоизга ошган. Маълумотларга кўра, ҳисобот даврида ижара хизматлари бозорида энг юқори ҳажм Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахт ҳиссасига 2,5 триллион сўмлик хизмат тўғри келган. Ҳудудлар орасида кейинги ўринларни Тошкент вилояти...

Ижара хизматлари бозорида пойтахт етакчилик қилмоқда. Қайси ҳудудлар кейинги ўринларда?

2026-йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонда ижара хизматлари ҳажми 6,4 триллион сўмга етди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўрсаткич 17,6 фоизга ошган.

Маълумотларга кўра, ҳисобот даврида ижара хизматлари бозорида энг юқори ҳажм Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтнинг ҳиссаси 2,5 триллион сўмни ташкил этган.

Тошкент вилояти ва Самарқанд вилояти кейинги ўринларни эгаллади. Ушбу ҳудудларда мос равишда 668,7 миллиард ва 601,8 миллиард сўмлик ижара хизматлари кўрсатилди.

Шунингдек, Фарғона вилоятида 399,6 миллиард сўм, Андижон вилоятида 349,1 миллиард сўм, Бухоро вилоятида 338,6 миллиард сўм ва Қашқадарё вилоятида 325,7 миллиард сўмлик ижара хизматлари амалга оширилди.

Қорақалпоғистон Республикасида ушбу кўрсаткич 259,4 миллиард сўмни, Сурхондарё вилоятида 241,4 миллиард сўмни, Наманган вилоятида эса 207,4 миллиард сўмни ташкил этди.

Рўйхатнинг кейинги поғоналарида Хоразм (150,9 миллиард сўм), Жиззах (124,1 миллиард сўм), Навоий (113,9 миллиард сўм) ва Сирдарё (112,2 миллиард сўм) вилоятлари жойлашган.

Президент Тоскана вилояти билан ҳамкорлик салоҳиятини юқори баҳолади.

Ўзбекистонга келаётган хорижлик сайёҳлар сони ошмоқда.

Ўзбекистонда меҳнат рухсатномасисиз ишлаган хорижликлар жавобгарликка тортилади.

Изоҳ қолдириш учун сайтда ро'йхатдан о'тинг.

Инстаграм профилингиз очиқми? Мета сизнинг расмларингиздан фойдаланяпти!

Автомобил саноатида «ақлли» экранлар даври тугаяптими?

Манба: Мирзиёев Қатардаги таъзия маросимида иштирок этиши мумкин.

Икки кичик сайёра – астероидларга ўзбекистонлик олимлар номи берилди.

«Бойўғли»лар чиндан ҳам хавф остидами?

Франсияда кўпчилик қўрққан ҳодиса рўй берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия билдирди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова лавозимини тарк этган – манба.

Эрон беш давлатдаги АҚШ базаларига ҳужум қилди: тафсилотлар.

Эрон қайси давлат раҳбарларидан қасос олмоқчи экани очиқланди.

Маданият вазирлиги раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Бахтиёр Шералиев биологист-ихтиолог / генетик.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали 2017 йилнинг 27 декабрида электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 156697. Муассис: «Хабар» газетаси таҳририяти. Таҳририят манзили: 100000, Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Навоий 30. Масъул муҳаррир Абдуғани Абдураҳмонов. Электрон манзил: [email protected]. Материалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.

Сайтда имловий ёки услубий хатога ко'зингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва СТРЛ+ЭНТЕР босиш орқали бизга хабар беринг.

Эски браузерлар учун сайтнинг енгил

o‘zbekistoniqtisodiyottoshkenthududlarstatistik ma’lumotlarxizmat ko‘rsatishijara xizmatlariyil