Маҳаллий

Ўзбекистонда арматурани маркировкалаш ва қонунбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилди

Ўзбекистонда қурилиш арматураси бозорини назорат қилишнинг янги тизими тайёрланмоқда. Уни маркировкалаш ва&нбсп;завод ёки божхонадан қурилиш майдончасигача кузатиш режалаштирилган. Сифациз партияларни утилизация қилиш, қонунбузар етказиб берувчи ва&нбсп;қурувчиларга жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистонда арматурани белгилаш ва қонунбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилди. Қурилиш арматураси бозорини назорат қилишни кучайтириш, маҳсулотларни рақамли белгилашни жорий этиш, кузатув тизимини яратиш ва қонунбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш таклифлари президент Шавкат Мирзиёевга Бекободга ташрифи чоғида тақдим этилди.

Тақдимотда Ўзбекистондаги амалдаги тартиб Европа Иттифоқи, Туркия ва Япония тажрибаси билан солиштирилди. Слайд “Ўзбекистон 24” телеканали орқали намойиш этилди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда арматура мувофиқлиги сертификатлаштириш орқали баҳоланади (Европа Иттифоқи ва Туркияда — декларация, Япония эса — синов орқали), мувофиқлик белгиси эса ихтиёрий ҳисобланади (бошқа мамлакатларда — СЕ, ЦЕ, ЖИС).

Шунингдек, бозорни назорат қилиш бўйича аниқ ваколатларга эга ягона давлат органи йўқ, ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинмаган, маҳсулотларни кузатиш тизими мавжуд эмас (кўрсатилган мамлакатларда эса ҚР-кодли белгилаш қўлланилади).

Техник тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаровнинг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг арматурага бўлган йиллик эҳтиёжи 3,7 миллион тоннани ташкил этади.

Мамлакатда йилига 3,2 миллион тонна арматура ишлаб чиқарадиган 11 га яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчи фаолият юритмоқда, уларда 24 та сертификат мавжуд. Қолган эҳтиёж (0,5 миллион тонна) эса 151 та сертификатга эга 32 та импортёр ҳисобига қопланади.

Унинг сўзларига кўра, хорижий тажрибани ўрганишдан сўнг президентга бозорни назорат қилишнинг янги тизими бўйича таклифлар тақдим этилган.

“Давлатимиз раҳбари янги тизимни, хусусан, белгилаш тизимини жорий этиш бўйича топшириқ берди. Бу белгилаш нима беради? У ишлаб чиқариш ёки импортдан тортиб қурилиш обьектигача бўлган бутун занжирни тўлиқ кузатиш имконини беради,” — деди Акмал Жуманазаров.

Хусусан, Туркиядаги ИДИС тизими намунасида арматурани белгилашни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Давлат харидлари ва божхона органлари тизимларини бошқа давлат ахборот тизимлари билан интеграция қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, “қора рўйхат"га киритилган маҳсулотлар электрон харидларда иштирок этишига йўл қўймаслик таклиф этилмоқда.

Яна бир таклиф халқаро стандартлар талабларини, жумладан, сиклик синовлар ва арматуранинг коррозияга чидамлилигини текширишни жорий этишга тааллуқли.

Ҳукумат маҳсулот мувофиқлигини баҳоловчи ваколатли органни ташкил этиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда. Европанинг НАНДО тизими намунасида бундай органлар реестрини юритиш ва улар орқали арматуранинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини баҳолаш таклиф қилинмоқда.

Талабларга жавоб бермайдиган арматурани утилизацияга юбориш таклиф этилмоқда. Қонунбузарликка йўл қўйган қурувчилар учун очиқ харидларда иштирок этиш ва шартномалар тузиш ҳуқуқини беш йилгача чеклаш мумкин.

Сифациз арматурани шунчаки муомаладан чиқариш эмас, балки уни товар-хомашё биржаси ёки электрон ауксион орқали металлолом сифатида сотиш таклиф этилмоқда. Кейин металлургия корхоналари, жумладан, “Ўзметкомбинат” уни қайта эритиб, хомашё сифатида яна фойдаланиши мумкин бўлади.

Тақдимотда, шунингдек, 17 та ҳолатда лаборатор

o‘zbekistonprezidentnazoratarmaturamarkirovkalashqonunbuzarlikqurilishsertifikatlashtirish