Ўзбекистон бўйлаб уч ҳолатда ҳоким ёрдамчилари ушланди
Андижон ва Сирдарё вилоятларида ҳоким ёрдамчиларининг имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирганлик ҳолатлари фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда "У.Т." ва "Қ.А." МЧЖларнинг масъул шахслари, "Қайирма" МФЙ ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқароларга иссиқхона фаолиятини кенгайтириш мақсадида...

Ўзбекистон бўйлаб уч ҳолатда ҳоким ёрдамчилари қўлга олинди
Андижон ва Сирдарё вилоятларида ҳоким ёрдамчиларининг имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "У.Т." ва "Қ.А." МЧЖларнинг масъул шахслари, "Қайирма" МФЙ ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқароларга иссиқхона фаолиятини кенгайтириш мақсадида ажратилган имтиёзли кредит маблағларини хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан бажарилмаган ишларни ҳужжатларда бажарилди деб кўрсатиб, 442,3 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Департаментнинг Мирзаобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "Тошкент" МФЙ собиқ ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, мазкур МФЙда яшовчи 8 нафар фуқарога ажратилган 248 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағларини таъминотчи корхоналар орқали талон-торож қилганликлари аниқланган.
Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "Л.А." МЧЖ раҳбари А.К. ва “Форобий” МФЙ собиқ ҳоким ёрдамчиси ўзаро тил бириктириб, фуқароларга ажратилган 163 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис қўлга олинди
Сохта қарздорликдан «пул ишламоқчи бўлган» газ ходими қўлга олинди
«Қашқадарё сув таъминоти» мутахассиси пора билан қўлга олинди
Изоҳ қолдириш учун сайтда ро'йхатдан о'тинг
Испания Франсияга қарши ўйинда нимани исботлади?
Шавкат Мирзиёев Қатарга ташриф буюрди
Қўштепа масаласини Афғонистонга сиёсий босим ўтказиш орқали ҳал этиб бўлмайди – собиқ элчи
Инстаграм профилингиз очиқми? Мета сизнинг расмларингиздан фойдаланяпти!
Автомобил саноатида «ақлли» экранлар даври тугаяптими?
Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия билдирди
Эрон қайси давлат раҳбарларидан қасос олмоқчи экани очиқланди
Эрон беш давлатдаги АҚШ базаларига ҳужум қилди: тафсилотлар
Маданият вазирлиги раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди
Душанба куни доллар курси кескин қимматлайди
Бахтиёр Шералиев биолог-ихтиолог / генетик
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали 2017 йилнинг 27 декабрида электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 156697. Муассис: «Хабар» газетаси таҳририяти. Таҳририят манзили: 100000, Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Навоий 30.
Масъул муҳаррир Абдуғани Абдураҳмонов. Электрон манзил: [email protected] Материалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб

