Маҳаллий

Беларусга ишлаш учун борган андижонликлар маош камлигидан норози. Миграция агентлиги ҳолатга изоҳ берди

Андижонликлар Беларусда ишлаш учун борганида маошнинг пастлиги билан норози бўлишди. Миграция агентлиги бу ҳолатга изоҳ берди. Андижон вилоятидан 250 дан ортиқ фуқаро қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида вақтинчалик меҳнат қилиш мақсадида Беларусга йўл олди. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонликларнинг бир қисми тўланадиган иш ҳақи камлиги ҳақида норозилик билдирган видеолар тарқалди. Миграция агентлиги бу масала бўйича “Дарё”га изоҳ берди.

Меҳнат мигрантларининг айтишича, иш берувчилар уларга 500 АҚШ доллари миқдорида маош таклиф қилган. “Агар 200 доллар қорнимизга кеца, 100 доллар кир-пирмиз, совун-содаларимизга сарфланадиган бўлса, 200 доллар учун бу ерда юриб, вақтимизни ўтказиш ва сарсон бўлишимизнинг фойдаси йўқ”, дейди мурожаатчилардан бири.

Яна бир мурожаатчи Ўзбекистонга қайтариб юбориш яхши эканини айца, бошқаси Ўзбекистонда бундан кўпроқ топишини билдирган. Иш берувчилар эса уларга “кет” демаётгани, кечгача ҳал қилишларини маълум қилган.

Беларус ва Андижон ўртасидаги ҳамкорлик 13-июл куни меҳнат мигрантларининг биринчи гуруҳи Беларусга чартер рейси билан учиб кетиши билан бошланди. Лойиҳа Андижон вилояти ҳокимлиги, Миграция агентлиги ва Витебск вилояти Меҳнат, бандлик ва ижтимоий ҳимоя қўмитаси ўртасидаги уч томонлама келишув асосида амалга оширилмоқда. Андижон вилояти ҳокими республикада ишлаш истагини билдирган 255 нафар фуқаро Беларусга етиб келганини маълум қилган. Уларни Витебск аеропортида Шуҳратбек Абдураҳмонов бощилигидаги делегация ва Витебск вилоят ижроия қўмитаси вакиллари кутиб олган.

Ўзбекистонликларга муносиб меҳнат шароитлари, юқори маош ва ижтимоий кафолатлар ваъда қилинган. Расмийларнинг фикрича, лойиҳа аҳолини иш билан таъминлаш, оилалар учун барқарор даромад манбайини яратиш ва Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади. “Мен битта рақамни айтаман, ҳозир президент ҳам айтди. Витебск вилоятининг ҳудуди 40 минг квадрат километр, аҳолиси эса 1,2 миллион. Андижон вилоятининг ҳудуди эса 4 минг квадрат километр, аҳолиси 4 миллион киши. Сиз, менимча, бунинг қандай эканини тушундингиз-а? Шунинг учун биз ҳурматли ҳамкасбим Александр Николаевич билан бу ерга келдик, йўл харитасини туздик. Биринчи масала — бу меҳнат ресурслари. Улар менга қайси йўналишлар бўйича одамлар кераклигини айтишди: қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш. Уларнинг буюртмаларига асосан биз Андижонда штаб ташкил қилдик ва шу мутахассисликлар бўйича одамларни танлаб олдик. Биринчи босқич, балки эшитгандирсиз, ҳозир сизга кўрсатдим, самолётда, чартер рейси билан тўғридан тўғри Андижондан Витебскка… Бизни қувонтирадигани, барча туман маъмуриятлари уларни уюшган ҳолда керакли жойларга, ишлайдиган ерга олиб кетишди. Турар жойлар, шароитлар яратиб беришди”, деди Шуҳрат Абдураҳмонов Беларус телеканалига берган интервюсида.

Миграция агентлиги матбуот хизмати раҳбари Гулруҳ Тўлаеванинг “Дарё”га маълум қилишича, ҳозирда Андижон вилояти ҳокимлиги ва агентликнинг Беларусдаги вакиллари иш берувчилар ва меҳнат мигрантларининг ўзаро ҳуқуқий муносабатларини кўриб чиқмоқда. “Ищиларни танлаш

o‘zbekistonandijonbelarushamkorlikqishloq xo‘jaligimehnat migrantlarimaoshmigratsiya agentligi