Маҳаллий

Ўзбекистонда қанча кутубхона фаолият юритмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йил 1-январ ҳолатида Ўзбекистонда жами 17 763 та кутубхона фаолият юритмоқда. Уларда умумий ҳисобда 89,2 миллион нусхада китоб ва журнал сақланади. Статистикага кўра, мамлакатдаги кутубхоналар тармоғи таълим муассасалари, ташкилотлар ҳузуридаги ахборот-ресурс марказлари ҳамда ахборот-кутубхона марказларини ҳам қамраб олади.

Ўзбекистонда қанча кутубхона фаолият юритмоқда?

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2026-йил 1-январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 17 763 та кутубхона фаолият юритмоқда. Ушбу кутубхоналарда умумий ҳисобда 89,2 миллион нусхада китоб ва журнал сақланади.

Статистик маълумотларга кўра, мамлакатдаги кутубхоналар тармоғи таълим муассасалари, ташкилотлар ҳузуридаги ахборот-ресурс марказлари ва ахборот-кутубхона марказларини ҳам ўз ичига олади.

Ҳудудлар бўйича энг кўп кутубхона Самарқанд вилоятида жойлашган бўлиб, уларнинг сони 2 044 тани ташкил этади. Кейинги ўринларда Қашқадарё вилояти (1 767 та), Сурхондарё вилояти (1 600 та) ва Фарғона вилояти (1 575 та) туради.

Наманган вилоятида 1 477 та, Тошкент вилоятида 1 446 та, Тошкент шаҳрида эса 1 217 та кутубхона фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, Хоразм вилоятида 1 100 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятида 1 058 тадан, Бухоро вилоятида эса 1 049 та кутубхона мавжуд.

Энг кам кўрсаткичлар Сирдарё вилоятида 887 та, Жиззах вилоятида 810 та ва Навоий вилоятида 675 та кутубхона ҳиссасига тўғри келади.

Миллий статистика қўмитаси ушбу ҳисоб-китобларга республика ҳудудидаги барча турдаги кутубхоналар киритилганини таъкидлаб ўтди. Улар қаторига умумтаълим ва олий таълим муассасалари, давлат ташкилотлари ҳузуридаги ахборот-ресурс марказлари ҳамда ахборот-кутубхона марказлари ҳам киради.

o‘zbekistonstatistikamadaniyatsamarqandtaʼlimqashqadaryokutubxonalaraxborot-resurs markazlari