Маҳаллий

Давлатларнинг маҳбуслар сони бўйича рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Давлатларнинг маҳбуслар сони бўйича рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон қайси ўринда?

Дунё мамлакатларининг маҳбуслар сони бўйича 2025-йилги рейтинги эълон қилинди ва Ўзбекистон 166-ўринни эгаллади.

Ушбу рейтинг Жиноятчилик ва одил судлов сиёсатини тадқиқ қилиш институти томонидан тайёрланган бўлиб, унда ҳар 100 минг кишига тўғри келадиган озодликдан маҳрум этиш жойларидаги шахслар сони ҳисобга олинган. Марказий Осиё давлатлари рейтингда қуйидаги кўрсаткичларни кўрсатди:

Туркманистон — 4-ўрин (ҳар 100 минг кишига 576 маҳбус);

Қозоғистон — 103-ўрин (163 маҳбус);

Тожикистон — 112-ўрин (145 маҳбус);

Қирғизистон — 145-ўрин (112 маҳбус);

Ўзбекистон — 166-ўрин (85 маҳбус).

Шунингдек, Арманистон 167-ўринни (83 маҳбус), Грузия 41-ўринни (285 маҳбус), Озарбайжон 50-ўринни (264 маҳбус), Россия 35-ўринни (300 маҳбус), Туркия 10-ўринни (468 маҳбус), Украина эса 138-ўринни (116 маҳбус) эгаллаган.

Аҳолига нисбатан энг кўп маҳбуслар сони Салвадорда (ҳар 100 минг кишига 1659 маҳбус) қайд этилган. Кейинги ўринларни Куба (794 маҳбус), Руанда (620), Туркманистон (576) ва АҚШ (542) эгаллаган. Энг паст кўрсаткич Яман (14 маҳбус), Сомали (16), Лихтенштейн (20)да кузатилган.

Тадқиқот миллий хизматлар ва халқаро институтларнинг статистик маълумотларига асосланган. Маҳбуслар сонига оид ушбу маълумотлар Институтнинг ҳар йили янгиланадиган “Жаҳон қамоқхоналари шарҳи” (Ворлд Присон Бриеф) махсус ҳисоботида эълон қилинади.

Рейтингга жиноий иш доирасида ушланганлар, ҳибсга олинганлар ёки суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилганлар киритилган. Маъмурий мақсадларда (масалан, иммиграция тартибида) ушлаб турилган шахслар ҳисобга олинмаган.

Мавзуга доир:

Россия қамоқхонасидаги ўзбекистонликлар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради

Панжара ортидаги мутолаа: китоб ўқиган маҳкумлар жазо муддатини қисқартириш тартиби тасдиқланди

Туркманистондаги колонияда “Бин Ладен” вафот этди

o‘zbekistonstatistik ma’lumotlarmarkaziy osiyoreytingmahbuslarjinoyatchilikodil sudlovjazo muddatlari