Ўзбекистон ва Афғонистоннинг 2021–2025 йиллардаги савдо-иқтисодий ҳамкорлиги
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2021–2025 йилларда Ўзбекистоннинг Афғонистон билан савдо-инвестиция ҳамкорлиги ҳамда унинг истиқболли йўналишларини таҳлил қилди.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги 2021-2025 йиллардаги савдо-иқтисодий алоқалар
2021-йил август ойида Афғонистонда ҳукумат алмашганидан кейин ҳам Ўзбекистон жанубий қўшниси билан амалий иқтисодий ҳамкорликни давом эттирди. Ўзбекистон учун Афғонистон нафақат муҳим экспорт бозори, балки Жанубий Осиё бозорлари ва денгиз портларига чиқиш имконини берувчи транспорт йўлакларининг асосий қисми ҳисобланади. Афғонистон эса Ўзбекистон маҳсулотларининг узлуксиз етказиб берилишидан, мамлакатнинг саноат ва технологик салоҳиятидан фойдаланишдан, инвестициялар жалб қилишдан ҳамда транзит имкониятларидан манфаатдор.

