Тошкентда Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилмоқда
Афг&лсқуо;онистонда автомобиллар ҳамда уларнинг эҳтиёт ва бутловчи қисмлари савдоси билан шуг&лсқуо;улланувчи тадбиркорлар делегациясининг Тошкент шаҳрига амалий ташрифи давом этмоқда.

Тошкентда Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда.
Афғонистондан автомобиллар, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва бутловчи қисмлари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар делегациясининг Тошкентга ташрифи давом этмоқда.
Савдо-саноат палатаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ушбу ташриф доирасида меҳмонларга Учтепа туманидаги "Ссопус Малл" савдо мажмуасида автомобил эҳтиёт қисмлари савдосини йўлга қўйиш учун яратилган имкониятлар кўрсатилди.
Бундан ташқари, делегация а'золари 40 дан ортиқ маҳаллий корхоналар иштирокида ташкил этилган кўргазма билан танишдилар. Кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобил эҳтиёт ва бутловчи қисмлари ҳамда корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари намойиш этилди.
Учрашувлар давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва афғонистонлик тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри савдо алоқаларини ўрнатиш, экспорт ҳажмини ошириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

