Иқтисодиёт

Афғонистонлик тадбиркорлар Тошкентда автомобил ва эҳтиёт қисмлари савдоси имкониятлари билан танишмоқда

Меҳмонлар Сергели автомобил бозори, "Ташкент ИНДЕХ" савдо мажмуаси ва "Баннер Принт" корхонасида бўлиб, уларнинг фаолияти, савдо инфратузилмаси, хизмат кўрсатиш тизими ҳамда автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар олди-сотдиси учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Афғонистонлик ишбилармонлар Тошкентда автомобил ва унинг қисмлари савдоси салоҳиятини ўрганмоқда.

Автомобил ва эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланувчи 30 дан ортиқ афғонистонлик тадбиркордан иборат делегация айни дамда Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.

Меҳмонлар Сергели бозоридаги ишлатилган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари савдо нуқталари, "Ташкент ИНДЕХ" савдо мажмуаси ҳамда "Баннер Принт" МЧЖ корхонасига ташриф буюришди. Улар ушбу жойларнинг фаолияти, савдо инфратузилмаси, хизмат кўрсатиш тизими ҳамда автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар олди-сотдиси учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Делегация аъзоларига Тошкентда автомобил ва унинг эҳтиёт қисмлари савдоси соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар ҳамда ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ташриф дастури доирасида бир қатор учрашувлар ўтказиш, икки давлат тадбиркорлари ўртасида янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

uzbekistantashkenteconomic cooperationtradebusiness delegationafghanistanautomotivespare parts