Мозори Шариф шаҳрида Фарғона–Балх бизнес форуми бўлиб ўтди
Афг&лсқуо;онистоннинг Мозори Шариф шаҳрида Фарг&лсқуо;она ва Балх вилоятлари тадбиркорлари иштирокида бизнес форуми бо&лсқуо;либ о&лсқуо;тди. Унда икки ҳудуднинг ишбилармон доира вакиллари о&лсқуо;заро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, қатор муҳим келишувларга эришдилар.

Мозори Шарифда Фарғона–Балх бизнес форуми бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида Фарғона ва Балх вилоятлари тадбиркорлари иштирокида бизнес форуми ташкил этилди. Ушбу тадбирда икки ҳудуднинг ишбилармон доира вакиллари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, бир қатор муҳим келишувларга эришдилар.
Форумда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Балх вилояти мутасаддилари, савдо-саноат палаталари раҳбарлари, шунингдек, уч юздан ортиқ йирик компания ва корхоналар вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилаётганини, айниқса, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Мазкур бизнес форуми Фарғона ва Балх вилоятлари ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни янада мустаҳкамлаш, янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорлар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.
Икки ҳудуд ўртасида қишлоқ хўжалиги, савдо-сотиқ, қурилиш, фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
Балх вилояти Савдо ва инвестиция палатаси раиси Иброҳим Ғазанфар ва бошқалар икки томонлама ишбилармонлик учрашувлари ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, янги шериклик муносабатларини шакллантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Форум доирасида Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда "Камал Набизада Лтд" компанияси ўртасида Мозори Шариф шаҳрида Фарғона савдо уйини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, икки вилоят Савдо-саноат палатаси ўртасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудлар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Тадбиркорлар иштирокида Б2Б форматидаги музокаралар ўтказилди. Унда ишбилармонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиб, қўшма корхоналар ташкил этиш, маҳсулот етказиб бериш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришдилар.
Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси, Фарғона ва Балх вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу бизнес форуми икки ҳудуд тадбиркорлари ўртасида янги ҳамкорлик кўприкларини яратиш, савдо айланмасини ошириш ва истиқболли иқтисодий лойиҳаларни рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

