Лайфстайл

Оддий восита ёрдам беради: Музлаткичдаги нохуш ҳиддан қандай қутулиш мумкин?

Музлаткичдаги ёқимсиз ҳидни оддий восита ёрдамида бартараф этиш мумкин. Суперзена нашри бу муаммони истеъмол содаси билан ҳал қилишни тавсия қилади.

Музлаткичда балиқ, гўшт, сабзавот ва музқаймоқ каби турли маҳсулотлар сақланади. Вақт ўтиши билан уларнинг ҳидлари аралашиб, ёқимсиз ҳид пайдо бўлиши мумкин.

**Нима учун музлаткичда ёқимсиз ҳид пайдо бўлади?**

Кўпинча бунга маҳсулотлар солинган пакет ёки идишларнинг маҳкам ёпилмагани сабаб бўлади. Айниқса, балиқ, гўшт, пиёз каби ўткир ҳидли маҳсулотлар ўз ҳидини бошқа озиқ-овқатларга ҳам ўтказади. Намлик, озиқ-овқат қолдиқлари ва эшикнинг тез-тез очилиши эса бу муаммони янада кучайтиради.

**Сода ҳидни қандай йўқотади?**

Истеъмол содаси ҳидларни ўзига сингдириш ва нейтраллаш хусусиятига эга. Бунинг учун 50–100 грамм содани кичик коса ёки саёз идишга солиб, музлаткич камерасига қўйиш кифоя.

Сода тўкилиб кетмаслиги учун уни қопқоғига кичик тешиклар очилган банкачага ҳам солиш мумкин. Мутахассислар содани ҳар 1–2 ойда алмаштириб туришни тавсия этади, чунки вақт ўтиши билан у ҳидни ютиш хусусиятини йўқотади.

muzlatkich hidisodayoqimsiz hidoziq-ovqattozalashuy ishlarimaslahatlargigiyena