Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳияти Хитойнинг Сичуан провинсиясида намойиш этилди

О&лсқуо;збекистоннинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Сичуан провинсияси маъмурий маркази &ндаш; Ченду шаҳрида мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий ва сармоявий салоҳиятига баг&лсқуо;ишланган тақдимот о&лсқуо;тказилди, деб хабар бермоқда &лдқуо;Дунё&рдқуо; АА мухбири.

Ўзбекистоннинг инвестиция имкониятлари Хитойнинг Сичуан вилоятида намойиш этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Сичуан вилоятининг ма'мурий маркази – Ченду шаҳрида мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий ва сармоявий имкониятларига бағишланган тақдимот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сичуан Давлат активларини назорат қилиш ва бошқариш қўмитаси кўмагида ташкил этилган тадбирда мазкур вилоятнинг вазирлик ва идоралари, етакчи компаниялари, тармоқ уюшмалари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

Тақдимот давомида Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари, хорижий инвесторлар учун яратилган жозибадор шароитлар, махсус иқтисодий ва саноат зоналаридаги истиқболли лойиҳалар ҳақида батафсил ма'лумот берилди.

Ўзбекистон ҳудудлари ва Сичуан вилояти ўртасида савдо, инвестиция, инфратузилма, логистика, энергетика, саноат ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг кенгайиб бораётгани та'кидланди.

Тадбир якунида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, ўзаро манфаатли халқаро анжуманлар ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.

o‘zbekistoninvestitsiyahamkorliksavdoxitoysichuaniqtisodiy salohiyattaqdimot