Пуцзянда Ўзбекистон–Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди
О&лсқуо;збекистон Бош консулхонаси дипломатлари Хитойнинг Сзинхуа шаҳрига ташриф буюриб, қатор тадбирларда иштирок этди, деб хабар қилмоқда &лдқуо;Дунё&рдқуо; АА мухбири.

Пуцзянда Ўзбекистон–Хитой бизнес-форуми ўтказилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Хитойнинг Сзинхуа шаҳрига ташриф буюриб, бир қатор тадбирларда иштирок этганини “Дунё” АА мухбири хабар қилмоқда.
Ташриф давомида Пуцзян тумани ҳокими Лю Си билан учрашув, Ўзбекистон–Хитой бизнес-форуми ва йирик Хитой компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказилди.
Учрашувда Лю Си Ўзбекистон ва Хитой етакчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида икки мамлакат ўртасидаги алоқалар юқори даражага кўтарилганини таъкидлади. У ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қизиқишини билдирди.
Дипломатларимиз эса туман ҳокимини ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонга таклиф қилди. Лю Си бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, туманнинг йирик компаниялари вакилларидан иборат бизнес-миссия ташрифини амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди.
Ўзбекистон–Хитой бизнес-форуми ҳам икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида юқори даражада ўтказилди. Форумда Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳияти, мамлакатимизда инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ва амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар тақдим этилди.
Тадбир давомида Хитойнинг етакчи компаниялари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди. Хусусан, “Зҳежианг Жуйитанг Гармент Со., Лтд.” ва “Зҳежианг Пужианг Боҳу Чаин Со., Лтд.” компаниялари вакиллари билан бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотлари ва автомобил шиналари учун ҳимоя занжирлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Пужианг Жида Ҳоме Техтиле Со., Лтд.” компанияси раиси Ни Булун компаниянинг бошқа мамлакатлардаги корхоналари фаолиятида юзага келган қийинчиликлар сабабли ишлаб чиқаришнинг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириш масаласига тўхталиб ўтди.
Учрашув якунида жорий йил охирига қадар компания вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини уюштириш бўйича келишувга эришилди.

