Маҳаллий

НКМК ищиси гилам бўлаклари ёрдамида 35 млн сўмлик олтинни ўғирлашга уринди.

Тегирмон машинисти таркибида олтин бўлган бўтанани гилам бўлакларига тўйинтириш орқали завод ҳудудидан олиб чиқишга ҳаракат қилган. Гилам бўлакларидан таркибида 19 граммга яқин олтин бўлган маъданли қум аниқланган..

НКМК ищиси гилам бўлаклари ёрдамида 35 миллион сўмлик олтинни ўғирлашга уринди. Тегирмон машинисти олтин таркибидаги бўтанани гилам бўлакларига жойлаштириб, завод ҳудудидан олиб чиқишга ҳаракат қилган. Гилам бўлакларидан 19 граммга яқин олтин бўлган маъданли қум аниқланган.

Навоийда заводдан олтин ўғирлашга уринган НКМК ищиси жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.

Суд ҳукмига кўра, 36 ёшли Ҳ.О. НКМК Марказий кон бошқармасига қарашли 2-сонли ГМЗ майдалаш сехида тегирмон машинисти сифатида ишлаган. У 20 март куни таркибида қимматбаҳо металл бўлган бўтанани 2 та гилам бўлагига жойлаштириб олиб чиқишга уринган, аммо бу ҳаракати фош бўлган.

Гилам бўлакларидан 35 миллион сўмлик 18,44 грамм олтин ва 120 минг сўмлик 4 грамм кумуш бўлган 4 kg.dan ортиқ маъданли қум аниқланган.

“20 март куни смена асосида ишга келдим ва белгиланган тегирмонлар олдига бордим. 29-сонли тегирмоннинг пастки қуйилиш қувурлари қопқоқларини очиб, у ерга 2 дона гилам бўлагини қўйдим. Смена якунида гилам бўлакларини олиб, селлофан пакетга солдим. Уларни олиб кетаётган вақтимда қаршисидан завод тартибот бўлими ходимлари чиқиб қолди. Уларни кўришим билан қўлимдаги пакетни ён томонга ташладим. Ходимлар менинг ҳаракатларимдан шубҳаланиб, пакетни очиб кўришди. Сўнгра ички ишлар органлари ходимларига хабар беришди,” деб айтган у суддаги кўрсатмасида.

Ҳ.О. оилавий ва моддий шароити оғирлигини, оилада ягона боқувчи эканини айтиб, суддан енгиллик сўраган.

ЖИБ Томди туман судининг ҳукми билан Ҳ.О. Жиноят кодексининг 25,169-моддаси (ўғрилик) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилган. Унга БҲМнинг 10 баравари (4 миллион 120 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.

jinoyat kodeksinavoiysudoltin o'g'irliknkmkjinoiy jazolartegirmon mashinistigilam bo'laklari