Навоийда ёлланма ищи тупроқ босиб қолишидан ҳалок бўлди

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида ёлланма ищи қувурларни таъмирлаш чоғида тупроқ остида қолиб, ҳаётдан кўз юмди. Бу хабарни “Дарё”га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.
Фожиали ҳодиса 7-август куни Қизилтепа тумани Алишер Навоий маҳалласида, ер остидан ўтган эски қувурларни таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда юз берган. 59 ёшли ёлланма ищи С.Қ. тупроқ босиб қолиши натижасида воқеа жойида вафот этган.
Маълумотларга кўра, якка тартибдаги иш фаолияти билан шуғулланиб келган марҳум оилали бўлиб, бир ўғил ва уч қизнинг отаси эди. Ҳозирда Қизилтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Меҳнат инспексиясининг қайд этишича, 2026-йилнинг биринчи ярмида иш жойларида жами 447 та бахциз ҳодиса содир бўлган. Шулардан 113 таси ўлим билан якунланган.

