Наманганда халқаро пайвандлаш мактаби очилади
Миграция агентлиги ҳамда Словакиянинг нуфузли Велдинг Ресеарч Институте (ВÚЗ) институти ўртасида амалий ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Наманганда халқаро пайвандлаш мактаби ташкил этилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —
Миграция агентлиги ва Словакиянинг нуфузли Велдинг Ресеарч Институте (ВÚЗ) институти ўртасида самарали ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
ВÚЗ – 75 йиллик тажрибага эга бўлган, пайвандлаш соҳасида Европа ва халқаро миқёсда тан олинган Словакиянинг етакчи илмий-тадқиқот институти ҳисобланади. У ИИВ ва ЭВФ тизимлари бўйича халқаро сертификатлаш ваколатига эга.
Ушбу келишувга мувофиқ, Наманган шаҳрида замонавий халқаро пайвандлаш мактаби очилади.
Мактабда:
Словакия ва Европа давлатларидан малакали мутахассислар жалб қилинган ҳолда, халқаро стандартлар асосида пайвандлаш йўналишлари бўйича таълим берилади;
битирувчилар ИИВ/ЭВФ халқаро сертификатини қўлга киритиб, ривожланган мамлакатларда юқори даромадли иш ўринлари билан таъминланади.

